(Translated by https://www.hiragana.jp/)
Масса - Vikipediya

Масса — асосий физик катталиклардан бири бўлиб, материянинг инерсион ва гравитацион хоссаларини аниқловчи скаляр катталик. СИда масса кгда ўлчанади.

Масса (лотинча: масса — катта тош; бўлак) (физикада) — жисмнинг инертлик ва гравитацион хусусиятларини ифодаловчи физик катталик. М. тушунчасини фанга биринчи бўлиб И. Нютон 1687-йилда "Натурал фалсафанинг математик асослари" номли асарида олиб кирган. Ҳар қандай жисм унга бошқа жисмлар таъсир этмагунча тинч ёки тўғри чизиқли текис ҳаракатини сақлайди. Жисмларнинг бу хусусияти инертлилик деб аталади. Жисм инертлилигининг ўлчови — инерсион М. Берк системани ташкил этувчи икки жисм фақат ўзаро таъсирлашади. Ат вақт мобайнида биринчи жисм тезлиги Ди ва иккинчи жисм тезлиги Ди, га ўзгарган булсин. Нютон қонунларига асосан мт&в=—т2Ди, бўлади, бунда т ва т2 — коэффициентлар. Ат ўзгарса, унга мос равишда Ди ва Ди2 лар ҳам ўзгаради, лекин /и ва т2 ўзгармас катталик бўлиб қолаверади, /и ва т2 лар фақат биринчи ва иккинчи жисмларнинг ўзига боғлиқ бўлгани учун улар инерсион М.лар деб аталади. Аммо жисм фақат инерсион хусусиятларга эга бўлибгина қолмай, атрофидаги фазода гравитация майдонини вужудга келтиради. Бу майдон ўз хусусиятлари бўйича зарядланган жисм ҳосил қилган электростатик майдонга ўхшайди. Гравитация майдонини вужудга келтирувчи заряд гравитацион заряд ёки гравитацион М. деб аталади. Нютоннинг бутун олам тортишиш қонунита асосан, Ернинг гравитация майдонига эмас, Ер сирти яқинида жойлашган жисмга Ернинг тортишиш кучи таъсир этади.

Тинч ҳолатдаги М.си нолга тенг бўлган зарралар ҳам бор. Масалан, фотонлар.Бундай зарралар тинч ҳолатда мавжуд бўлмайди.Пайдо бўлган ондаёқ c(ёруғлик тезлиги) тезлик билан ҳаракатлана бошлайди.[1]

Белгиланиши

edit
 
  • Белгиси: м (ингл. ммасс)
  • СИ да: килограмм, кг
  • Бошқа катталиклари: тонна т, грамм г, карат Кт ва бошқ.
  • Ўлчов асбоблари: тарозилар

Хоссалари

edit

 

Ээнергия, м — масса, cёруғлик тезлиги

Ҳаволалар

edit

Манбалар

edit
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил