Қузғун
Қузғун — қарғасимонлар оиласига мансуб қуш. Европа, Осиё (жануби-шарқий қисмидан бошқа жойларида), Шимолий ва Марказий Америка, Шимолий Африкада тарқалган. Ўзбекистоннинг ҳамма жойларида учрайди. Танаси 60—65 см. Қора, кўк ёки яшил тусда металлдек ялтирайди. Томоғидаги парлар узунроқ. Ўтроқ ёки кўчиб юриб яшайди. Дарахт, қоя, баланд иншоотлар ва бошқаларга уя ясайди. Бир уядан бир неча йил фойдаланади. 5—6 та тухум қўйиб, 19—21 кун босади. Ҳаммахўр.
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |