(Translated by https://www.hiragana.jp/)
Африка - Vikipediya Jump to content

Африка

From Vikipediya
Африка
Майдони 30,221,532 км2
Аҳолиси 1,032,532,974[1] (2011)
Аҳоли зичлиги 30.51/км2
Этнохороним африкалик
Вақт минтақалари УТC-1дан УТC+4гача

Африка — катталиги ва аҳоли сони бўйича дунёнинг иккинчи қитъаси.

Дунёдаги энг иссиқ материк шарқий ярим шарнинг энг узун дарёси дунёдаги энг катта тропик чўл ва саванна, қуруқликда ги энг кўп сут эмизувчи қирғоқлари энг кам парчаланган олмос қазиш бўйича 1 ўринда

Африка харитаси
Африка минтақалари:

Шимолий Африка

Ғарбий Африка

Геологик тузилиши ва релефи

Катталиги жиҳатидан Осиёдан кейин 2-ўринда. Майдони 29,6 млн. км², ороллари билан 30,3 млн. км². Аҳолиси 720 млн. киши (1995). Деярли ўрта қисмидан экватор чизиғи ўтган. Шимолидан жанубга томон қарийб 8 минг кмга чўзилган. Шимолий қисмининг эни 7500км (Алмади бурнидан Хафун бурнигача). Жанубий қисмининг эни 3100км. Шимолида Ўрта денгиз, ғарбда Атлантика океани, шарқда Ҳинд океани ва Қизил денгиз билан ўралган. 120 км ли Сувайш бўйни оркали Осиё билан туташган. Европадан Африкани Гибралтар бўғози ажратиб туради (энг тор жойи 13 км). Африкага бир неча ороллар киради: шарқда Мадагаскар, Занжибар, Сокотра, Мафия, Пемба, Комор, Маскарен, Амирант ва Сейшел о.лари; ғарбда Мадейра, Канар, Яшил Бурун о.лари; Гвинея қўлтиғида Пагалу, Сан-Томе, Принсипи, Биоко ва узоқрокдаги Вознесение, Санта-Елена, Тристанда-Куня олари ва бошқа Қирғоқлари узилмали, кам парчаланган, кўпинча тоғлардан иборат. Кдоғоқ яқинида пасттекисликлар бор. Қўлтиқлари кенг ва очиқ, энг йириклари — Гвинея ва Сидра (Катта Сирт). Қулай бухталари кам. Энг йирик ярим ороли — Сомали.

Африканинг кўпроқ қисми кембрийдан олдин бурмаланган платформадан иборат бўлиб, устини палеозой, мезозой ва учламчи ҳамда тўртламчи давр жинслари қоплаб ётади. Қадимги кристалл жинсли замин Марказий Саҳрои Кабир, Серра-Леоне, Шарқий Судан баландликларида (антеклизалар), Конго ботиғи атрофларида ва айниқса, Шарқий ҳамда Жанубий Африкада ер юзасига чиқиб ётади. Платформанинг шим. қисмида (Саҳрои Кабир, Судан) замин жуда чуқур жойлашган (Саҳрои Кабир — Арабистон платоси), жанубий қисмида кенг майдонларда эса ер юзасига чиқиб қолган (Жан. Африка қалқони). Жанубий ва шимоли-ғарбда кембрийдан олдинги платформага замини бурмаланган плат-форма тузилмаларининг айрим қисмилари келиб қўшилган. Бу тузилмалар Кап тоғларида ва Атлас тоғларининг ички раёнларида ер юзасига чиқиб қолган. Алп бурмаланиши даврида Африкада Атлас тоғларининг шим. соҳил бўйи тизмаларигина кўтарилган. Кристалл жинслардан иборат қадимги пенепленларнинг кенг тарқалиши ва чўкинди жинс қопламаларининг кам бурмаланганли-ги натижасида материк релефи яссидир. Африкада плато ва тоғликлар кўп. Уларни тектоник ёриқлар бўлиб-бўлиб юборган. Қирлар ҳамда платолар устида қолдиқ чўққилар ва вулкан тоғлари кўтарилиб туради. Африканинг энг баланд нуқтаси — Килиманжаро тоғидаги Кибо чўққиси (5895 м). Африка кўп қисмининг денгиз сатҳидан бал. 1000 м дан ошмайди. Олимлар Африка қуйи палеозой бурмаланиши даврида Жанубий Америка ва Ҳиндистон (Гондвана материги) билан қуруқлик орқали бирлашиб турган деб ҳисоблайдилар. Палеозойда Саҳрои Кабир — Арабистон платформасининг айрим қисмлари денгизлар тагида қолган. Африканинг қолган қисми релефи узоқ давр давомида емирилиб текисланган. Геологик тузилиши ва турли иқлим зоналарида ташқи омилларнинг релефга турлича таъсир этиши натижасида материкда бир қанча геоморфологик областлар пайдо бўлган: 1. Ўртача баландликдаги Атлас бурма тоғлари. 2. Саҳрои Кабир. Қумли чўллар Саҳрои Кабирнинг 1/4-1/8 қисмини эгаллайди. 3. Судан текисликлари ўлкаси. Бу ерда орол шаклидаги тоғлар кўп. 4. Юқори Гвинея баландлиги. Унинг ғарбида кристалл жинсли қолдиқ тоғлар ва шарқида асосан қумтошли платолар учрайди. 5. Конго ботиғи. 6. Ҳабашистон тоғлиги. 7. Сомали зинапояли платоси. 8. Узилмалар ва грабенлар билан ўйилган Шарқий Африка тоғлиги. Бу тоғликнинг баъзи жойлари лава билан тўлган ва вулқонлар кўтарилиб туради. 9. Жанубий Африка Калахари ботиғини ва унинг атрофидаги баландликларни ҳамда Кап тоғларини ўз ичига олади.

Фойдали қазилмалари

Африкада хилма-хил фойдали қазилмалар бор. Булардан кўплари дунёдаги энг катта конлардир. Фойдали қазилма конлари турли геологик даврлар ётқизикларида учрайди. Африканинг асосий минерал бойликлари кембрийдан олдин ва кембрий даврида ҳосил бўлган. Марганец рудалари, боксит, олтин, қалай, ниобий ва асбест конлари кембрийдан олдинги жинслар таркибида учрайди. ЖАР, Эсватини ва Зимбабведа хризотил-асбест конлари, ЖАРда сурма ва корунд конлари, дунёдаги уран аралаш энг бой олтин конлари, Зимбабведа хромит ва олтин конлари, Гвинеяда боксит конлари, Ганада марганец рудаси, боксит ва олтин конлари, Конгода кумуш, Нигерияда кумуш ва колумбит, Мадагаскар о.да графит бор. Марказий Африканинг мис минтақаси кембрий даврида ҳосил бўлган жинслар орасида Замбияда кўп учрайди. Бу ерда мис билан биргаликда кобалт, уран, рух, Намибияда ванадий, бериллий ва литий конлари, Марокашда кобалт ва полиметалл конлари бор. Жанубий Африкадаги кумуш, хромит, марганец, темир рудалари, титанмагнетит ва флюорит конлари қуйи палеозойда ҳосил бўлган. ЖАР ва Конго Демократик Республикасидаги туб олмос, ЖАР ва Зимбабведаги кўмир конлари, Саҳрои Кабирнинг Жазоирга қарашли қисмидаги нефт конлари, Мисрдаги марганец конлари мезозой (юра ва бўр даврлари)да ҳосил бўлган. Атлантика соҳилидан Мисргача чўзилган кенг майдонда фосфорит, Марокашда марганец рудаси, Марокаш, Жазоир ва Тунисда темир, қўрғошин, рух конлари мавжуд.

Иқлими

Экватор чизиғи материкни тенг икки қисмга бўлиб турганидан Африканинг экватордан шим. ва жанубий томондаги қисмлари бир хил иқлим минтақаларига эга: экватор иқлими зонасидан кейин экватор муссон иқлими, тропик ва субтропик иқлим зоналари келади. Экватордан шим. ва жанубий томонда йил фасллари бир-бирига тескаридир, яъни шимолида ёз бўлганида жанубида қиш бўлади ва аксинча, Жанубий ярим шарда езда ойлик ўртача температура 30°дан ортиқ бўлганда, шим. қисмида пасайиб 10°,25°га тушади. Ёзда Африканинг шим. ярмида ўртача ойлик температура 25е, 30° (Саҳрои Ка-бирда), жанубий ярмида эса 25е, энг жанубида 12е бўлади. Африкадаги Триполи шаҳри (Ливия) яқинида Ер юзида энг юқори температура (58°) қайд килинган. Конго ботиғи ва Гвинея қўлтиғининг шим. соҳилида жуда кўп (йилига 1500-2000 мм) ёғин тушади. Африкада энг серёғин жой Дебунжа (Камерун тоғи этаги)да, йилига 9655 мм ёғин тушади. Ёғин миқдори, Суданда жанубидан шимолга томон камайиб боради. Қолган раёнларда экваторга ҳамда Ҳинд океанига яқинлашган сари ортади (200 мм дан 1500 мм гача); Саҳрои Кабирда, Калахарининг жануби-ғарбида ва Намиб чўлида, иқлимни совитиб юборадиган Бенгела оқими таъсири натижасида аҳён-аҳёндагина бир оз ёмғир (100-200 мм) ёғади. Африканинг шим. ва жанубий чеккаларида ёмғир қишда (йилига 600-700 мм) ёғади.

Сувлари

Африкада дарёларнинг географик тақсимланиши ҳам, серсувлиги ҳам турлича. Атлантика океанига Конго (Африкадаги энг серсув ва узунлиги жиҳатидан иккинчи ўриндаги дарё — 4370 км), Нигер, Оранж дарёлари қуйилади. Ҳинд океанига қуйиладиган дарёлардан энг каттаси Замбези (2660 км). Ўрта денгизга асосан Нил (Африкадаги энг узун дарё — 6671 км) қуйилади. Африка майдонининг 1/3 қисмидан кўпроғи ички сув ҳавзаларидир. Бу ерларда сернам мавсумлардагина сув оқади (Саҳрои Кабир, Калахари, Шарқий Африканинг бир қисми). Катта дарёлар турли хил иқлимли ўлкалардан оқиб ўтади ва режими жуда мураккаб. Даре ўзанларида остоналар ва шаршаралар кўп (Нил остоналари, Замбезидаги Виктория шаршараси, Конгодаги Стенли ва Ливингстон шаршаралари). Африкадаги энг йирик кўллар тектоник йўл билан ҳосил бўлган: Шарқий Африкадаги Алберт, Эдуард, Киву, Танганика (чуқ. 1435 м — чуқурлиги жиҳатидан дунёда Байкал кўлидан кейин 2-ўринда), Няса, Рудолф кўллари ана шулардандир. Африкадаги энг йирик кўл — Вик-тория кўли. Эфиопия тоғлигида Тана кўли бор, чала чўл ўлкаларида оқмайдиган шўр кўл кўп (Чад, Нгами).

Тупроқ ва ўсимликлари

Африкада тупроқ-ўсимлик қоплами зона-зона бўлиб жойлашган. Гвинея қўлтиғининг шим. соҳили ва Конго ботиғи сернам бўлганидан подзоллашган латерит туп-рокдарда доим яшил сернам экваториал ўрмонлар ўсади. Бу ўрмонлар калин, ярусли бўлиб, дарахт турлари ниҳоятда кўп, лиана (чирмовиқ)лар ва эпифитларга бойил Ёзда ёғин ёғадиган раёнларда сийрак ўрмонлар — саванналар (тропик ўрмонли даштлар), тиканли бутазорлар учрайди. Саванналарда ғаллагулли ўтлар йилнинг қуруқ фаслида қовжираб қолади. Дарахтлар барг ташлайди. Саванналарда дарахтлардан палма, баобаб, акация ва бошқаларлар ўсади. Саванналарда кизил ва қизил-қўнғир тупроқлар, саванна ўрмонларида қизил-жигарранг тўпроқлар тарқалган. Саванналарнинг анча қисми ҳайдаб юборилган ёки яйловга айлантирилган. Чўлларда (Саҳрои Кабир, Намиб) ўсимлик сийрак, турлари кам. Саҳрои Кабирда ксерофитлар — янтоқ, баргсиз ретам бутаси, леканора лишайниги, қуруқ ўзанлар бўйлаб юлғун, акация ўсади, сув бор жойларда (воҳаларда) хурмо экилади. Калахари чўлининг жануби-ғарбида суккулентлар, Намиб чўлида велвичиялар ўсади. Африканинг шим. субтропик ерларида ҳамда жанубий чеккаларида доим яшил бутазорлар типик ўсимликлардир; тоғ ён бағирлари ўрмонлар билан қопланган. Африкада 40000 дан ортиқ гулли ўсимлик турлари бор. Анинг катта қисми Палеотропик об-ластга киради. Саҳрои Кабир ва Африканинг шимолий соҳили Голарктика области таркибидадир. Қитъанинг энг жануби-ғарбий чеккаси Кап областини ҳосил қилади.

Ҳайвонот дунёси

Африка ҳайвонот дунёси бой ва хилма-хил. Шимолий Африка ва Саҳрои Кабир Палеарктика областига киради. Бу ерларда Жанубий Европа ҳайвон турлари билан бирга Эфиопия зоогеографик области турлари учрайди. Африканинг қолган ҳудуди Эфиопия областига киради. Сиртлон, виверра, думсиз маймунлар, қуён, тувалоқ (Атлас тоғларида), мендаса ва бубала жайранлари, оддий ғизол, фенек тулкиси ва бошқа (Саҳрои Кабирда), Жанубий Европа ҳайвонлари, кўзойнакли илон, даман, туяқуш Эфиопия области ҳай-вонларидир. Саҳрои Кабирда бир ўркач-ли туя боқилади. Эфиопия области қалин ўрмонларида маймунлар, филлар, буйволлар (сув сигири), митти сув айғирлари, қушлардан аксари ўрмалаб чиқувчилар (қизилиштон, сассиқпопишак, кулранг тўтиқуш) учрайди. Қўнғиз, капалаклар жуда кўп. Саванна, чала чўл ва чўлларда ўтхўр ҳайвонлар: жайранлар (40 га яқин тури бор), зебра, жирафа, каркидон, бегемот, буйвол, филлар; йиртқичлардан арслон, қоплон, гепард, силовсин ва сиртлонлар: ҳашаротлардан термитлар ва сеце пашшаси кўп. Ноёб ҳайвонлар қўрикланади.

Табиат раёнлари

Африка табиий шароитига кўра қуйидаги раёнларга бўлинади: Шимолий Африка — ички плато атрофини ўраб олган Атлас тоғлари области; Саҳрои Кабир — дунёда энг катта тропик чўл; Судан — саванналар ва сийрак ўрмонлар области; Африканинг қолган ҳудуди геологик тузилиши ва релефига, иқлими ҳамда тупроқ-ўсимлик қоплами хусусиятларига кўра Марказий Африка (Конго ботиғи ва унинг атрофидаги баландликлар), Сомали ярим ороли, Шарқий Африка ва Жанубий Африкага бўлинади.

Африка қитасини ким кашф этган Ўрганилиш тарихи

Шим. Африка қирғоқпари милоддан аввалги 2-асрдан бошлаб мисрликларга маълум эди. Милодгача бўлган 6-асрда материк қирғоқлари бўйлаб финикияликлар сузиб чиққанлар. Милод бошларида индонезияликлар Мадагаскар о.ни кашф этиб, унинг шарқий қирғокларини эгалладилар. Араблар ўрта асрда Шимолий Африкани эгаллаб бўлгач, унинг шарқий қисмига борганлар. Африканинг ғарбий қирғоқлари португалларнинг Ҳиндистонга борувчи денгиз йўлларини қидириш вақтларидан маълум бўлган. 1443-44 йларда Н. Триштан Мавритания қирғокларини кашф этди. Шу даврдан бошлаб қул сотиш ишлари бошланди. 15-асрдаги Б. Диаш, Васко да Гамаларнинг Африкага саёҳатлари маълум. 16-асрда материк қиёфаси маъ-лум бўлган эди. Материк ички қисмларини 16-18-асрларда португаллар, инглиз ва франсузлар ўргана бошладилар. 19-асрдан бошлаб материк ички раёнлари янада мукаммал ўрганила бошлади (Д. Ливингстон, Г. Барт, Ж. Спик, Г. М. Стенли, Р. Кайс ва бошқа экспедициялари). Африка табиатини ўрганишда рус саёҳацҳунослари — Е. П. Ковалевский ва В. В. Юнкер хизматлари бор.

Аҳолиси

Африка антропогенез марказларидан бири. Бу ҳакда 20-асрнинг 50-70-йилларидаги топилмалар кўрсатган. Минглаб йиллар давомида Африкада аҳолининг турли этник гуруҳлари тар-киб топган. Ҳозирги вақгда Ада дунё аҳолисининг қарийб 1/10 қисми яшайди. Ирқий таркиби жуда хилма-хиллиги билан ажралиб туради. Негроидларнинг турли типлари Африка ҳудудида Сахрои Кабирдан жан.га қараб тарқалган. Жанубий Африкада бушмен ва готтентот ирқ гуруҳлари мавжуд. Шимолий Ани европоидларнинг жануби- га хос халқлари эгаллаган. Негроид ва европоидларнинг қадимдан бир-бирлари билан алоқаси натижасида Эфиопия ирқ типлари ҳам ташкил топган. Мадагаскар о.да монголоидлар ирқига мансуб аҳоли яшайди. Африка аҳолиси жуда кўплаб қабила ва миллатлардан таркиб топган. Мустамлака тузуми аҳоли ривожланишини тўхтатиб қўйган. Мустамлакачиликка қарши кураш, давлат мустақиллигига эришиш, миллий онгнинг ўсиши, маданият марказларини ташкил этиш — ҳаммаси этник бирлашувни тезлашишига олиб келди. Бунинг натижасида Африкада янги халқ ва миллатлар таркиб топди. Африканинг кўплаб халқлари ҳали яхши ўрганилмаган. Африкада 4 та лингвистик оила: афро-осиё, конго-кордофан, нил-саҳрои кабир ва койсан тил синфлари мавжуд. Европоид ирқига тааллуқли — инглиз, франсуз, испан, италия, португал ва бошқа халқлар Африка аҳолисининг 3 % ни ташкил қилади. Африкада аҳолининг 42 % мусулмон, 22 % христиан, 36 % маҳаллий анъанавий динларга эътиқод қилади. Сиёсий бўлиниши. Иккинчи жаҳон урушидан кейин мустамлака тузумининг емирилиб бориши ва миллий озодлик ҳаракатларининг кучайиши натижасида ҳозирги замон Африка сиёсий харитаси мутлақо ўзгариб кетган. Аввал-ги Европа давлатлари мустамлака тизимида бўлган бир қанча давлатлар ўз эркинлигига эришган ва ўнлаб янги давлатлар ташкил топган. Ҳозирги вақтда Африкада 53 та давлат ва Испания, Франсия, Буюк Британия мулки бўлган давлатлар жойлашган (жадвалга қ.).

Давлатлар Майдони
(минг км²)
Аҳолиси
(млн. киши)(1995)
Пойтахти
Ангола 1246,7 11,5 Луанда
Бенин 111,6 5,4 Порто-Ново
Боцвана 581,5 1,5 Габороне
Бурунди 26,8 6,4 Бужумбура
Габон 258,7 1,3 Либревил
Гамбия 10,3 1,1 Банжул
Гана 230,5 17,5 Аккра
Гвинея 245,8 6,5 Конакри
Гвинея-Бисау 28,1 1,1 Бисау
Жазоир 2381,0 28,4 Жазоир
ЖАР 1221,0 43,5 Претория
Жибути 23,0 0,6 Жибути
Замбия 743,6 9,1 Лусака
Зимбабве 387,0 п,з Хараре
Кабо-Верде 4,033 0,423 Прая
Камерун 415,0 13,5 Яунде
Кения 569,6 28,3 Найроби
Комор Ороллари 2,2 0,5 Морони
Конго 341,0 2,5 Браззавил Конго
Конго Демократик Республикаси 2267,4 44,1 Киншаса
Лесото 30,3 2,1 Масеру
Либерия 96,4 3,0 Монровия
Ливия 1759,5 5,2 Триполи
Маврикий 2,0 1,1 Порт-Луис
Мавритания 1025,0 2,3 Нуакшот

Адабиётлар

Ишоратлар

  1. "Wорлд Популатион Проспеcц: Тҳе 2010 Ревисион" Унитед Натионс (Департмент оф Эcономиc анд Соcиал Аффаирс, популатион дивисион)