1999
Appearance
Минг йилликлар: | 2-мингйиллик |
---|---|
Асрлар: | |
Ўн йилликлар: | |
Йиллар: |
1999-йил — ХХ асрнинг 99-йили.[1]
Ўзбекистонда
[edit | edit source]"Аёллар йили"
- 13-январ. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита ташкил этилди.
- Январ — „Ўзбекистон тарихи“ журналининг 1-сони чиқди.
- Январ — Наманган вилоятининг Косонсой шаҳрида „Косонсой-Текмен“ Ўзбекистон — Туркия тўқимачилик қўшма корхонаси фойдаланишга топширилди.
- Январ — Хоразм вилоятида шоир ва мутафаккир Паҳлавон Маҳмуднинг 750 йиллиги кенг нишонланди.
- 4-феврал — „Фидокор“ газетаси чоп этила бошлади.
- 6-феврал — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси „Журналист кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида“ қарор қабул қилди.
- 16-феврал — Тошкент шаҳрида террорчи кучлар сиёсий ва диний экстремистлар томонидан уюштирилган террорчилик ҳаракати оқибатида 16 нафар инсон ўлдирилди, 120 киши тан жароҳати олди.
- 18-феврал — „Оилада, давлат ва жамият қурилишида аёлларнинг ролини кучайтириш, уларни хуқуқий, ижтимоий, иқтисодий ва маънавий манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари“ давлат дастури ишлаб чиқилди.
- 26-феврал — Президент фармони билан „Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисида“ги Низом тасдиқланди.
- Феврал — Тошкентда Ўзбекистон тарихчилари жамияти ташкил этилди.
- 2-март — 9-май Хотира ва қадрлаш куни деб эълон қилинди.
- 15-март — Ибн Сино халқаро жамғармаси рўйхатдан ўтказилди.
- 21-март — Самарқанд шаҳрида рус ва ўзбек тилларидаги ҳафталик „Даракчи“ газетасининг 1-сони нашрдан чиқди.
- 30-март — „Интерконтинентал“ меҳмонхонаси ҳар йили ўтказиладиган Европа „Интерконтинентал“ отеллари кўрик танловида биринчиликни олди.
- Март — „СамКочАвто“ қўшма корхонасида шаҳарлараро ва шаҳар ичида қатнашга мўлжалланган дастлабки автобуслар ишлаб чиқарилди.
- Март. „Театр“ ойлик адабий-бадиий, ахборот-реклама журналининг 1-сони нашрдан чиқди.
- 7-апрел — Тошкент ислом университети ташкил этилди.
- 14—15-апрел — 1-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 15-сессиясида „Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида“ (янги таҳрирда), „Ўрмон тўғрисида“, „Тадбиркорлик ва тадбиркорлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида“, „Хотинқизларга қўшимча имтиёзлар бериш тўғрисида“ қонунлар қабул қилинди.
- 23-апрел — Тошкентда Маърифатчилар жамиятининг таъсис мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда жамият Низоми тасдиқланди.
- Апрел — Брисбен (Австралия)да ўтказилган Халқаро „Гран при“ турнирида ўзбек каратечилари 25 та медални қўлга киритдилар, улардан 14 таси олтин медаллардир.
- 1-2-май — Тошкентда кураш бўйича биринчи жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Унда жаҳоннинг 48 та мамлакатидан спортчилар қатнашди.
- 9-май — Ўзбекистон Республикасида биринчи бор 9-май Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланди. Тошкентда Ватан озодлиги учун жон фидо этган халқимизнинг фарзандлари хотирасини абадийлаштириш мақсадида „Хотира ва қадрлаш майдони“ барпо этилди.
- 17-май — Тошкент — Самарқанд йўналишида электрпоезд қатнови йўлга қўйилди.
- 17-май — Шўртан газ-кимё мажмуаси қурилишида уни умумий темир йўл тармоғи билан улайдиган узунлиги 20 км бўлган Жийрон—Шўртан темир йўл тармоғи фойдаланишга топширилди.
- 27-май — Навоий вилояти Навоий шаҳри таркибида Кармана тумани ташкил этилди.
- Май — Навоий вилоятида Навбаҳор гидроузели фойдаланишга топширилди.
- 10-июн — Зулфия номидаги давлат мукофоти таъсис этилди.
- Июн — Навоий шаҳрида ўт ўчирувчи машиналарни йиғиш бўйича Ўзбекистон—Украина қўшма корхонаси ишга тушди.
- 1-июл — Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасида шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битим ратификация қилинди.
- 19-20-июл — Тошкентда Афғонистон муаммосини ҳал этиш бўйича „6+2“ гуруҳининг БМТ ҳомийлигидаги учрашуви бўлиб ўтди. Унда тарихий Тошкент декларацияси кабул қилинди.
- Июл — Андижон вилоятининг Марҳамат туманида Ўзбекистон—Россия „Экомевалар“ қўшма корхонаси фаолият кўрсата бошлади.
- Июл — Республикамизда ишлаб чиқарилаётган „Илюшин Ил-114“ самолёти Тошкент—Нукус, Тошкент—Фарғона йўналишлари бўйича доимий парвозларни амалга ошира бошлади.
- 7-август — Тошкентда Маънавият ва маърифат республика кенгашининг таъсис конференсияси бўлиб ўтди.
- 18-август — Вазирлар Маҳкамасининг Европа — Осиё трансконтинентал автомагистралини лойиҳалаш ишлари бўйича қарори чиқди.
- 19-20-август — 1-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 15-сессиясида „Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида“, „Туризм тўғрисида“, „Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида“ қонунлар қабул қилинди.
- 26-август — Самарқандда „Шарқ тароналари“ иккинчи халқаро мусиқа фестивали очилди.
- Август — Фарғона туманида пиллани қайта ишлайдиган Водил пиллакашлик фабрикасининг биринчи навбати ишга тушди.
- 20—21-сентабр — Тошкентда „Буюк ипак йўли“ни тиклаш бўйича халқаро конференсия бўлиб ўтди. Унда Ўрта Осиё мамлакатларидан ташқари Хитой, Туркия, Грузия, Озарбайжон, Сурия ва бошқа давлатлар ҳамда халқаро ташкилот вакиллари қатнашдилар.
- 21-сентабр — Шаҳидлар хотираси хайрия жамғармаси тузилди.
- 27-сентабр — Тошкентда Американинг „Моторола“ компанияси ваколатхонаси ва радиостансиялар ишлаб чиқарадиган „Ўзбекистон—Моторола—Телеком—Радио“ қўшма корхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
- 12-октабр — „Олтин мерос“ халқаро хайрия жамғармаси тузилди.
- 23—30-октабр — Тошкентда бокс бўйича Осиё чемпионати ўтказилди. Унда 20 мамлакатдан 210 спортчи қатнашди.
- 26-октабр — „Шарқ аёли“ халқаро аёллар жамғармаси тузилди.
- Октабр — Самарқанддаги „СамКочАвто“ Ўзбекистон — Туркия қўшма корхонаси ишлаб чиқараётган автобусларнинг дастлабки туркуми экспортга жўнатилди.
- Октабр — Тошкентда Республика „Тошкент“ фонд биржаси билан Франкфурт фонд биржаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва ҳамжиҳатлик меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.
- Октабр — Нукусда Онкология илмий маркази очилди.
- Октабр — Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида „Антекс“ очиқ турдаги аксиядорлик жамияти тўқимачилик корхонаси ишга туширилди. Октабр — „Кураш“ журналининг 1-сони нашрдан чиқди.
- 5-ноябр — Хоразмда Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 йиллиги кенг нишонланди.
- 6-ноябр — Термиз шаҳрида „Алпомиш“ достонининг 1000-йиллигига бағишланган байрам тантаналари бўлиб ўтди.
- 1-декабр — Тошкентда „Кабул—Ўзбек Ко“ Ўзбекистон—Корея тўқимачилик қўшма корхонаси ишлаб чиқариш мажмуининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
- 5 ва 19-декабр — Барча вилоят, туман ва шаҳарларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига эркин демократик сайловлар бўлиб ўтди.
- 17-декабр — Қорақалпоғистонда 115 км узунликдаги Мискин — Султон Увайс магистралида темир йўл изларини туташтириш ишлари ниҳоясига етказилди.
- 17-декабр — Хоразмда ўзбек шоири, тарихчи Огаҳийнинг 190 йиллиги нишонланди.
- 18-декабр — Нукусда Ажиниёз Кўсибой ўғли таваллудининг 175 йиллиги нишонланди.
- 29-декабр — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг „Термиз шаҳрининг 2500-йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида“ги қарори чиқди.
- 1999 — Тошкентда „Тошкент-плаза“ халқаро савдо кўргазма мажмуаси бунёд этилди.
- 1999 — Ўзбекистон истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси тузилди.
Воқеалар
[edit | edit source]Яна қаранг: Туркум:1999-йил воқеалари
- Болгария НАТОнинг Югославияга қарши ҳарбий ҳаракатини қўллаб-қувватлади. Болгария ҳукумати НАТОга киришга тайёр эканлигини билдирди.
- март — Ғарб давлатлари Косово ҳудудида тинчлик ўрнатиш учун у ерга НАТО қўшинларини олиб киришни талаб қилиб чиқди. Югославия президенти Слобадан Милошевич бунга рози бўлмади ва натижада НАТО Сербияга қарши йирик ҳарбий-ҳаво операцияларини бошлаб юборди.
- март — Россия Давлат Думасида яна импичмент ҳақидаги масала кўйилди ва президент Борис Елцин қонунчилик йўли билан ҳокимиятдан четлаштиришдан кутулишга муваффак бўлди.
- апрел-май — Ҳиндистон ва Покистонда ядро қуроли синови ўтказилди.
- 1-2-май — Тошкентда кураш бўйича биринчи жаҳон чемпионата бўлиб ўтди. Унда жаҳоннинг 48 та мамлакатидан спортчилар қатнашди. Бухоролик Акобир Қурбонов, Камол Муродов ва бошқа ўзбек курашчилари дастлабки жаҳон чемпионлари бўлишди.
- 19-май-14-август — Сергей Степашин Россия Федерацияси хукумати раиси этиб тайинланди.
- 19-20-июл — Тошкентда Афг'онистон муаммосини хал этиш бўйича „6+2“ гуруҳининг БМТ ҳомийлигидаги учрашуви бўлиб ўтди. Унда тарихий Тошкент Декларацияси қабул қилинди.
- сентабр — Косово худудига НАТО қўшини киритилди.
- октабр — Индонезияда ҳарбий тўнтариш юз берди. Мамлакатда умумхалқ сайлови бўлди. Демократияни тиклаш тўғрисида Декларация қабул қилинди. Мусулмон диний партияси ғалаба қилди.
- 1-январ — Евро нақдсиз муомалага киритилди.
- 24-март — Сербияга қарши НАТО операцияси (1999).
- 20-апрел — АҚСҲдаги мактаблардан бирида отишма юз берди.
- 17-август — Покришкин Александр Иванович номидаги ҳарбий билим юрти тугатилди.
- сентабр — Москвадаги квартира мажмуаси бомбалари; Россия ҳукумати баёнотига кўра, ҳуруж оқибатида жами 293 киши ҳалок бўлган.
- 28-декабр — Сапармурот Ниёзов Туркманистонга умрбод президент деб эълон қилинди.
- 31-декабр — Россия Президенти Борис Елцин истеъфога чиқди.
Вафот этган
[edit | edit source]Яна қаранг: Туркум:1999-йилда вафот этганлар
- 5-феврал — Wассилй Леонтиэф, иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти лауреати (1973).
- 26-феврал — Стасис Англицкис, литвалик шоир
- 11-март — Ҳерберт Яспер, канадалик невропсихологи.
- 21-август — Веня Диркин (Александр Литвинов), россиялик шоир, мусиқач.
- 24-август — Иля Тюрин, россиялик шоир, файласуф, рок-мусиқачи.
- 8-ноябр — Юрий Малишев, россиялик космонавт.
- Георгий Брим
- Иброҳим Ҳамроев
- Герҳард Ҳерзберг
- Набижон Мингбоев
- Ёрмуҳаммад Мубораков
- Муслимгаузе
- Вали Набиевич Набиев
- Даниэл Натҳанс
- Гленн Т. Сеаборг
- Ойимхон Шомуротова
- Анатолий Соловяненко
Нобел мукофоти лауреатлари
[edit | edit source]- Физика — Герардус 'т Ҳоофт ва Мартинус Велтман
- Кимё — Аҳмед Зеwаил
- Физиология ва тиббиёт — Гüнтер Блобел
- Иқтисодиёт — Роберт Мунделл
- Адабиёт — Гüнтер Грасс
- Тинчлик — Мéдеcинс Санс Фронтиèрес
Манбалар
[edit | edit source]Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |