(Translated by https://www.hiragana.jp/)
Алмазбек Атамбаев - Vikipediya Jump to content

Алмазбек Атамбаев

From Vikipediya
Атамбаев Алмазбек Шаршенович
Атамбаев Алмазбек Шаршенович
Қирғизистон байроғи Қирғизистон Президенти
Мансаб даври
2011-йил – 2017-йилгача
Ўтмишдоши Роза Отунбаева
Вориси Сўронбой Жеэнбеков
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 17-сентябр 1956-йил (1956-09-17) (68 ёш)
Арашан, Оламудин тумани, Чуй вилояти, Қирғизистон
Мукофотлари Данакер ордени1-даражали Дўстиқ ордениСербия Республикаси лентали ордени

Алмазбек Шаршенович Атамбаев — 2011-2017 йилларда Қирғизистон Президенти.

Биографияси

[edit | edit source]
  • 1956-йилнинг 17-сентабрида Қирғизистон Республикаси Чуй вилояти Оламудин тумани Арашан қишлоғида туғилган.
  • 1980-йилда Москва бошқарув институтини тамомлаган.[1][2].
  • Меҳнат фаолиятини Қирғизистон ССР алоқа вазирлиги корхоналарида муҳандис, етакчи иқтисодчи сифатида бошлаган.
  • 1981-йилда 4-йўл фойдаланиш бошқармаси бош муҳандиси лавозимига ўтказилди.
  • 1983-йилдан бери Совет ишларида: Қирғиз ССР Олий Кенгашининг Раёсатида катта референт.
  • 1983-йилдан бери СССР ёзувчилар уюшмасининг аъзоси бўлган.
  • 1987-йилдан 1989-йилгача — Фрунзе Первомайский туман ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари.
  • 1989-йилда у барча лавозимларни тарк этди ва тадбиркорлик фаолиятини бошлади. Аввал 1997-йилгача „Форум“ илмий-ишлаб чиқариш фирмаси директори, сўнгра 1997-йилдан 1999-йилгача „Қирғизавтомаш“ АЖ Бош директори лавозимида ишлаган. 1999-2004-йилларда „Форум“ саноат гуруҳи директорлар кенгаши раиси лавозимида ишлади.
  • 1995-йилдан 2000-йилгача 2-чақириқ Жогорку Кенеш Халқ вакиллари Кенгаши депутати. У ўз ҳудудида 3-чи чақириқ Жогорку Кенеши депутатлигига номзод сифатида қайта номзод қилиб кўрсатилди. 2000-йилда Қирғизистон Республикаси Президентлигига сайловда учинчи ўринни эгаллади.
  • 2005-2006 — Қирғизистон Республикаси саноат, савдо ва туризм вазири. Лола инқилобидан сўнг, 2007-йил 30 мартдан 28 ноябргача — республика бош вазири.
  • 7-апрел 2010-йилда Апрел инқилобидан сўнг вақтинчалик ҳукумат бошлиғининг иқтисодиёт бўйича ўринбосари. 2010-йил 13 июлда истеъфога чиқди.
  • 2010-йил 17-декабр куни Қирғизистон Республикасининг янги Конституцияси бўйича биринчи бош вазир этиб сайланди.
  • Республика президенти лавозимига уч марта номзод қилиб кўрсатилди. Учинчи марта, 2011-йил 30-октябрда — биринчи турда Қирғизистон президенти этиб сайланди. 2011-йил 1-декабрда лавозимга киришган.
  • 2019-йил 8-август куни коррупсияда айбланиб қўлга олинди.[3]
  • 2020-йилнинг 23-июн куни Бишкек шаҳри Первомайский туман судининг қарори билан, Алмазбек Атамбаев ўн бир йил ва икки ой муддатга озодликдан маҳрум этилди, шунингдек, барча давлат мукофотлари ва мол-мулкларидан маҳрум этилди. Парламент сайловларидан кейинги оммавий тартибсизликларда, собиқ бош вазир Сапар Исоқов билан бирга[4] 6-октабр куни қамоқдан чиқиб кетишга эришган[5]
  • Атамбаэв гитарада қўшиқлар ижро этган, ёзишни яхши кўради.
  • Қирғизистон собиқ президенти Асқар Акаевнинг 2014-йил 21-февралда „7-канал“нинг "ачиқ соз" (очиқ суҳбат) дастурида берган интервюсида Атамбаев "1990-йилларда ёзувчилар уюшмасига раҳбарлик қилган пайтида, Россия томонидан берилган 50 миллион рубл грантини ўзлаштирганини" айтган.

Манбалар

[edit | edit source]