(Translated by https://www.hiragana.jp/)
Араб тили - Vikipediya Jump to content

Араб тили

From Vikipediya
Араб тили
Миллий номи اللُّغَة العَرَبِيّة
Мамлакатлар Миср[1], Жазоир[2], Судан[3], Ироқ[4], Марокаш[5], Саудия Арабистони[6], Яман[7], Сурия[8], Тунис[9], Сомали[10], Чад[11], Бирлашган Араб Амирликлари[12], Иордания[13], Эритрея[14], Ливия[15], Ливан[16], Фаластин[17], Оман[18], Мавритания[19], Қувайт[20], Қатар[21], Баҳрайн[22], Жибути[23], Коморос[24], Исроил[25], Жанубий Судан[26], Мали[27], Нигер[28], Эрон[29], Ғарбий саҳрои кабир, Палестиниан Натионал Аутҳоритй, Испания, Кения, Сенегал, Танзания, Туркия, Озарбайжон, Руминия, Португалия ва Малайзия
Сўзлашувчиларнинг умумий сони 290.000.000 (2010)
Туркумланиши
Тил оиласи

Сом-ҳом тиллари

Сом тиллари
Алифбоси Араб тили ёзуви
Тил кодлари
ИСО 639-1 ар[30]
ИСО 639-2 ара[30]
ИСО 639-3 ара[30]

Араб тили — Сомий тиллар гуруҳининг жанубий тармоғига мансуб тил. Яқин ва Ўрта Шарқ ҳамда Африка шим.586даги йигирмадан ортиқ мамлакатнинг расмий давлат тили ҳисобланади. Араб тилида 200 млн. дан ортиқ аҳоли гаплашади (1997). Қадимий Араб тили милоддан аввалги 5 — 4-асрларга тааллуқли обидалар орқали маълумдир. У мумтоз араб тилининг пайдо бўлишига замин бўлган. Мумтоз Араб тилининг лексик ва грамматик шаклланиши жоҳилия даври (5 — 7-асрлар) шоирларининг оғзаки ижодларида намоён бўла бошлаган. Қур’они Каримнинг нозил бўлиши натижасида мумтоз Араб тили бадиияти янада гўзаллашди ва грамматик меъёрлари мукаммаллашди. 8 — 9-асрларда мумтоз Араб тили грамматикаси ишлаб чиқилди, ислом ёйилган ўлкаларда расмий ва илмий тил бўлиб қолди. Ибн Сино, Беруний, Хоразмий ва бошқа илмий асарларини ана шу тилда ёзганлар. Мумтоз Араб тили лексик жиҳатдан бир оз ўзгарган ҳолда, ҳозирга қадар арабларнинг адабий тили бўлиб келмоқда. Бунинг асосий сабаби араб дунёсини бирлаштириб турувчи Қур’они Карим, Ҳадиси Шариф ва бошқа мў’табар манбалардир. Араб дунёсидаги вақтли матбуот, нашрлар, радио ва телевидение ҳозирги шу тилда. Араб сўзлашув тили адабий тилдан кескин фарқланади, фонетик ва лексик жиҳатдан бирбирига ўхшамайди. Миср, Судан, Сурия, Ироқ, Мағриб, Хасания (Мавритания), Шоа (Нигерия, Камерун, Нигер) лаҳжаларига бўлинади. Ушбу лаҳжалар асосан 3 сабабга кўра юзага келган: 1) араб адабий тилига қурайш қабиласи (Макка) шевасида нозил бўлган Қур’они Карим тили асос бўлган, зеро ўша вақтлардаёқ Арабистон ярим оролда яшовчи қабилаларнинг тилларида турли тафовутлар бор эди; 2) ҳозирги араб дунёсининг аксар қисми келиб чиқиши араб бўлмаган халқлардир. Улар ислом таъсирида араблашган. Уларнинг ҳозирги сўзлашув тилида исломгача мавжуд бўлган она тиллари унсурларининг бўлиши, табиий; 3) араб дунёсининг аксар қисми ғарб истилочилари ҳукмронлиги остида бўлганлиги ҳудудий лаҳжаларнинг жиддий фарқланишига олиб келган. Туркистон, хусусан ҳозирги Ўзбекистон ҳудуди Араб халифалиги томонидан бўйсундирилгач ва ислом маҳаллий аҳоли томонидан қабул қилингач, Араб тили ҳамда араб ёзуви мазкур ҳудудда илмфан тили ва ёзувига айланди. Шу билан боғлиқ ҳолда арабшунослик вужудга келди. Ад.: Шарбатов Г. Ш., Современний арабский язик, М., 1961; Талабов Э., Араб тили, Т., 1993.Сарвар Абдуллаев.[31]

Манбалар

[edit | edit source]

Ҳаволалар

[edit | edit source]