Аязма масжиди
Масжид | |
![]() | |
Аязма масжиди | |
Мамлакат | ![]() |
Истанбул | Üскüдар |
Координаталар | 41°01′21.5″Н 29°0′31.6″Э / 41.022639°Н 29.008778°Э |
Йўналиши | сунний |
Масжид тури | Масжид |
Меъморий услуб | Усмонли меъморчилиги |
Меъмор | Меҳмед Тоҳир |
Бинокорлик | 1757–1758—1760–1761 |
Миноралар сони | 1 |
Миноралар сони | 1 |
Қурилиш материали | тош |
![]() |
Аязма масжиди (туркча: Аязма Cамии) – Туркиянинг Истанбул шаҳри, Üскüдар тумани, Босфорга қараган тепалик ёнбағрида жойлашган масжид. Бино Усмонли империяси султони Мустафо ИИИ топшириғига кўра 1757–1761-йилларда қурилган. Иншоот ХВИИИ асрда кенг тарқалган Усмонли меъморчилигининг барокко услубида яратилган энг яхши масжид намунасидир.
Тарихи
[edit | edit source]Усмонли империяси султони Усмон ИИ нинг вориси ва Аҳмад ИИИ нинг ўғли султон Мустафо ИИИ (ҳукмронлиги 1757–1774) ўзининг узоқ ҳукмронлиги давомида Маҳмуд И даврида жорий этилган Усмонли меъморчилиги барокко услубини ўзида акс эттирувчи кўплаб қурилиш ишлари билан шуғулланган[1]. Аязма масжиди шундай турдаги қурилишларнинг биринчиси бўлиб, онаси Миҳришаҳ Хотун шарафига бунёд этилган. Қурилиш ишлари 1757–1758-йилларда бошланган ва 1760–1761-йилларда якунига етган[2][3]. Аязма масжиди меъморининг шахси тасдиқланмаган, аммо айрим илмий манбаларга кўра, меъморнинг исми Меҳмед Тоҳир бўлиб, кейинчалик 1761-йилдан 1784-йилгача император бош меъмори бўлиб хизмат қилган[3]. Мустафо ИИИ кейинчалик Истанбулнинг Фотиҳ туманидаги каттароқ император масжиди – Лалели масжиди қурилишига ҳам бош бўлган[3]. 2022-йилнинг август ойида Аязма масжиди узоқ давом этган реставрация ишларидан сўнг намозхонлар учун очиб қўйилган[4].
Архитектураси
[edit | edit source]Аязма масжиди Нуруосмание масжидининг кичикроқ шаклдаги нусхаси ҳисобланади[3]. Масжиднинг асосий биноси бир гумбазли намозхонадан иборат бўлиб, унинг ён томонида минора жойлашган. Масжиднинг меҳроб ва минбари барокко услубида ишланган ўймакор тошлар билан безатилган[3]. Аязма масжидининг ўчами Нуруосманиедан кичикроқ бўлса-да, бинонинг айрим қисмлари ундан баландроқ ўлчамда бунёд этилган[2]. Аязма масжиди бошқалардан, асосан, кенг ярим доира зинапоя орқали чиқиладиган, беш равоқли айвондан иборат олд фасадининг ўзига хос жойлашуви билан ажралиб туради[1][3]. Масжид қурилишида фойдаланилган бундай услуб 1756-йилда Айдин шаҳрида анча кичикроқ қилиб қурилган замонавий Жиҳаноғлу масжидига ўхшайди[2].
Аязма масжидидаги ХВИИИ аср меъморчилик санъатини ўзида акс эттирувчи машҳур элементлардан бири бинонинг ташқи қисмида тошдан ўйиб ишланган бир нечта кичик қуш уяларидир. Бинога бундай қуш уялари билан ишлов бериш олдинги асрларда пайдо бўлган, аммо барокко услуби билан уларга янада ишлов берилган. Одатда, диний ва фуқаролик биноларининг ташқи кўринишига айнан шундай қуш уялари бириктирилган[5].
-
Масжиднинг олдинги портиги
-
Масжиднинг ён томонидаги ташкилот
-
Масжидга йиғилиш жойига бириктирилган тошдан ўйиб ишланган қуш уяларидан бири
-
Масжидга кираверишдаги тарихий лавҳа
-
Масжиднинг Üскüдар силуэтидаги кўриниши
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ 1,0 1,1 Кубан 2010.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Гоодwин 1971.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 3,5 Рüстем 2019.
- ↑ „Ресторе эдилен Аязма Cамии ибадете аçıлдı“ (тр). www.тртҳабер.cом. Қаралди: 2022-йил 4-сентябр.
- ↑ Экинcи. „Бирдҳоусес: Миниатуре мансионс оф Истанбул“ (эн-УС). Даилй Сабаҳ (2016-йил 21-октябр). Қаралди: 2021-йил 21-сентябр.
Адабиётлар
[edit | edit source]- Гоодwин, Годфрей. А Ҳисторй оф Оттоман Арчитеcтуре. Тҳамес & Ҳудсон, 1971. ИСБН 0-500-27429-0.
- Кубан, Доğан. Оттоман Арчитеcтуре. Антиқуэ Cоллеcторс' Cлуб, 2010. ИСБН 9781851496044.
- Рüстем, Üнвер. Оттоман Бароқуэ: Тҳе Арчитеcтурал Рефашионинг оф Эигҳтеэнтҳ-Cентурй Истанбул. Принcетон Университй Пресс, 2019. ИСБН 9780691181875.