(Translated by https://www.hiragana.jp/)
Дамирбек Олимов - Vikipediya Jump to content

Дамирбек Олимов

From Vikipediya

Дамирбек Олимов (Олимов Дамирбек Ботуржонович; 1989-йил 20-март Тожикистон, Суғд вилояти, Ғончи тумани – 2022-йил 5 феврал Тожикистон, Суғд вилояти, Ғафуров тумани) – ретро йўналишида куйлаб ижод қиладиган Тожикистондаги энг машҳур санъаткорлардан бири ҳисобланади. Тожикистон маданияти аълочиси.

Биография

[edit | edit source]

Дамирбек Олимов Ботуржонович 1989-йил 20-март куни Ғончи туманида хонанда Ботуржон Олимов оиласида туғилган. 1995-2004-йилларда ўрта мактабни тугатгач, Хўжанд шаҳридаги Содирхон Ҳофиз номидаги санъат институтида таҳсил олди. У қўшиқчилик фаолиятини 2009-йилда бошлаган. Жўрабек Муродов раҳбарлигидаги „Нури Хўжанд“ шашмақом ансамблида, бир вақтнинг ўзида „Суғд овози“ ансамблида ҳам ишлаган.

Дамирбек Олимов оилали, 2 ўғил ва 1 қизнинг отаси эди.

Ижод

[edit | edit source]

Дамирбекнинг машҳурлиги 2011-йилда „Чакомаи гесу“да „Зулфони майда дори“ қўшиғини куйлашдан бошланган. Кейинчалик Нигина Амонқулова билан биргаликда куйланган „Жон бачаи хола“ дуэти нафақат Тожикистонда, балки Ўзбекистоннинг Самарқанд ҳамда Бухоролик мухлислар томонидан севиб эшитилган. Шунингдек, „Мавриги“ қўшиғи ҳам анча машҳурликка эришилган. Ушбу дуэтни Юлдуз Турдиева ва Баҳром Назаров Севимли телеканалида ижро қилишган. Кейинроқ „Дунё“ қўшиғи билан машҳур бўлган.[1][2]

Вафот

[edit | edit source]

Дамирбек Олимов 2022-йил 5-феврал куни 2 ҳамксаблари билан тўй маросимидан қайтаётган вақтида, соат тахминан 01:40 да Суғд вилоятининг Ғафуров тумани, Сомғор-Хўжанд йўлида „Боғи Миллии Ваҳдат“ миллий боғи ҳудудидан ўтиб, бошқарувни йўқотиб қўйган. Машина ағдарилиб кетганидан сўнг, воқеа жойида вафот этган[3].[4] Қаттиқ жароҳат олган икки ҳамкасби яқин атрофдаги туман касалхонаисга ётқизилган. Унинг жасади шу куннинг иккинчи ярмида Деваштич туманидаги Абу Бакр Сиддиқ мақбарасига дафн этилган.[5]

Манбалар

[edit | edit source]