(Translated by https://www.hiragana.jp/)
Экспонометр - Vikipediya Jump to content

Экспонометр

From Vikipediya

Экспонометр (лот. ехропо қўрсатаман ва ...метр) — фотографияда — фото ёки кино суратга олишда, ё бўлмаса, фото ёки кинонусхалар кўчиришда экспозиция (ёруғлик сезгир материалнинг ёритилганлиги билан унинг ёритилиш вақти кўпайтмаси) ни аниқлаш учун мўлжалланган қурилма. Ишлаш тарзига кўра, жадвалли, оптик (визуал) ва фотоэлектрик турларга бўлинади. Буларнинг ичида фотоэлектрик Э.лар кенг ишлатилади. Бундай Э. ларнинг иши фотосуратга ёки киносуратга олиш объектининг ёрқинлиги ёки ёритилганлигини ўлчашга асосланган. Кўпчилик замонавий фото ёки кино суратга олиш аппаратлари ички Э.ли қилиб ишлаб чиқарилади.