(Translated by https://www.hiragana.jp/)
Электр ўтказгичлар - Vikipediya Jump to content

Электр ўтказгичлар

From Vikipediya

Электр ўтказгичлар — электр ўтказувчанлик хоссаси юқори (электр токини яхши ўтказадиган) ва солиштирма қаршилиги кичик (р<10~4 омсм) бўлган моддалар. Солиштирма қаршилиги катта (р~ 1014—1022омсм) моддалар изоляторлар, булар билан ўтказгичлар ўртасидаги моддалар эса яримўтказгичлар дейилади. Электр ўтказгичлар жумласига металлар, электролитлар ва плазмалар киради. Металларда эркин электронлар, электролитларда мусбат ва манфий ионлар, плазмаларда эса эркин электронлар, мусбат ва манфий ионлар ток ташувчилар вазифасини бажаради. Кўпгина металлар ва баъзи яримўтказгичлар паст трада ўта ўтказувчан (электр ўтказиш қаршилиги нолгача пасайган) ҳолатга ўтади.