Этна
Appearance
Этна (юнонча: — алангаламоқ) — Сицилия оролнинг шим.шарқий қисмидаги ҳаракатдаги вулкан, Италияда. Баландлиги 3340 м (Европада энг баланд вулкан). Шакли ясси конуссимон. Ён бағрида жуда кўп майда кратери, базалт ва андезитли лава оқимлари ҳамда қалин вулкан кули қатлами бор. Этна фаол вулкан. 1669-йилда қучли, 1983-йилда сўнгги бор отилган. 800–900 м баландликкача боғ ва токзор ҳамда далалардан, ундан юқориси бутазор ва ўрмонлардан иборат. Туризм ривожланган.
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |