(Translated by https://www.hiragana.jp/)
Гаага - Vikipediya Jump to content

Гаага

From Vikipediya

ГаагаНидерландиядаги шаҳар, Шим. денгиз соҳилидаги порт (Схевенингин аванпорти). Қирол саройи ва ҳукумат кароргоҳи. Жан. Голландиянинг маъмурий маркази. Аҳолиси 444 мингдан зиёд киши (1990-йиллар Урталари, шаҳар атрофи билан 685 минг). Каналлар, автомобил ва темир йўл тармоқлари орқали Рейннинг қуйи окимидаги Роттердам порти билан, расмий пойтахт Амстердам ва мамлакатнинг бошқа шаҳарлари билан боғланган. Гаага— асосан маъмурий ва сиёсий марказдир. Шаҳар дастлаб 11-асрга оид тарихий манбаларда тилга олинган. Гаага 16-аср охиридан Генерал штатларнинг мажлис утказадиган жойи ва 17-аср бошидан ҳукумат қароргоҳи. Гаагада БМТнинг Халқаро суди, Халқаро ҳакам (бетараф вакил)лар судининг Доимий палатаси, Халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар бюроси ва б. жойлашган. Гаагада муҳим тарихий ҳужжатлар қабул қилган бир қанча халқаро конференсиялар булиб ўтган (қаранг Гаага конвенсиялари). Транспорт йўллари тугуни. Гаага да радио ва телеаппаратура, электрон асбоблар ва телеграф аппаратураси ишлаб чиқариладиган йирик саноат корхоналари, шаҳар четида авиация заводлари, кемасозлик, чуян қуйиш корхоналари бор. Озиқ-овқат ва енгил саноат корхоналари кўп. Ёғоч, ойна каби материаллардан бадиий буюмлар тайёрланади.

Меъморий ёдгорликларидан готика услубида қурилган Риддерзал (13-аср), Трибунал (13-аср) ва б. сақланган. Гаагада Қироллик нафис санъат академияси, Маурицхейс (Қироллик расмлар галереяси) Муниципал музейи, почта, кийимлар, халқаро матбуот музейлари, статистика институти бор.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил