Гармониялаш
Appearance
Гармониялаш - (қад. грек- ἁρμονία, лат- ҳармониа - алоқа, ёзишмалар)
Бир овозли куйни ҳамоҳанг аккорд (кўптовушлик)лар билан бойитиш, кўп овозли мусиқавий ижод тури. Гармония ўқув фанида кенг қўлланилаётган машқлардан. Ўзга муаллифлар (айниқса, халқ) куйларини гармониялаш композитордан юксак дид ва маҳорат талаб этади. Миллий композиторлик мактабларининг юзага келишида ҳам гармониялаш муҳим босқич вазифасини ўтайди.
Германияда —И.С.Бах, Л. Бетховен; Россияда — М. Балакирев, Н. Римскийкорсаков, А. Лядов; Венгрияда — Б. Барток; Полшада — К. Шимановский; Украинада — Н. Лисенко; Арманистонда — Комитас; Қозоғистонда — Е. Брусиловский; Ўзбекистонда — В. Успенский, Г. Мушел, М. Бурҳоновлар бу соҳада ўзига хос анъана яратганлар.
Адабиётлар
[edit | edit source]- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- Кон Ю., Некоториэ вопроси ладового строения ўзбекской народной песни и её гармонизации, Т., 1979.
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |