Ишлаб чиқариш амалиёти

From Vikipediya

Ишлаб чиқариш амалиёти - ўқув машғулотлари тури. Унда ўқувчи (талаба)лар корхона, тиббий, педагогик, илмий тадқиқот ва бошқа муассасаларда ўқув дастурларида белгиланган и.ч. вазифаларини мустақил равишда бажарадилар. И.ч.а. талаба ёки ўқувчилар назарий билимларини амалий ёки унумли меҳнат билан боглаб, уларда кўникма ва малакалар ҳосил қилади. И.ч.а. муддати муайян ўқув юртининг тасдиқланган ўқув режасида белгиланади. [1]

Манбалар[edit | edit source]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил