Иззат Султон
Бу мақолада манбалар <ref></ref> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Иззат Султон (Иззат Отахонович Султонов) | |
---|---|
рус. Иззат Султан | |
Таваллуди |
16(29)10.1910 |
Вафоти |
29.07.2001 Ўзбекистон Тошкент шаҳрида |
Фуқаролиги | ССРИ→ Ўзбек ССР→ Ўзбекистон |
Турмуш ўртоғи | Замира Султонова. |
Болалари | Алишер, Рафиқ, Раънохон-ўзбек тили ўқитувчиси, Юлдуз-чевар, Саодат-колледжда ўқитувчи, таржимон, Ширин-"Тоёта" фирмаси менеджери, Лайли-Тошкент шаҳридаги „Стомасервис“ шахсий стоматологияси бош врачи. |
Отаси | Отахон (1920 йили вафот этган) Ўш уезди раҳбарининг котиби ва таржимони, чевар. |
Онаси | Баҳринисо (1893-1965) Ўш шаҳрида туғилган. |
Мукофотлари | 2 та орден соҳиби, Шуҳрат медали, Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат Мукофоти лауреати, Компартия МҚ ва Олий Кенгаши раёсатининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланган. |
Иззат Султон (1910–2001) — Ўзбекистоннинг давлат ва жамоат арбоби, ўзбек олими, академик, адабиёцҳунос, драматург, танқидчи, 2 та орден ва Шуҳрат медали соҳиби, Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат Мукофоти совриндори.
Ҳаёт йўли
[edit | edit source]Иззат Султон 1910-йили Ўш шаҳрида чевар (портной) оиласида дунёга келган, болалар уйида катта бўлган. Унинг бобоси Сартой Султон сариқдан келгани ёки рус тилида бемалол „чуғурлашган“и учунми, ҳамшаҳарлари „Султон сариқ“ деб аташган. Ана шу „Султон сариқ“ асли туркистонлик бўлиб, чорвадорлик билан машғул бўлган. Туркистон ХИХ асрнинг 60-йилларида истило этила бошлаганида мустамлакачи зобитларидан бири унга рус қўшинини гўшт билан таъминлаб туриш вазифасини топширган. Шу тарзда Сартой Султон рус қўшинлари Хитой чегараларига этиб боргунига қадар ўн икки йил давомида уларни гўшт билан таъминлаб борган. Ниҳоят, Ўш шаҳрида муқим яшаб, Ўш ҳокимига мирзалик ва тилмочлик қилган. Шу ерда унинг фарзанди Отахондан Иззатулла исмли бўлажак ўзбек олими ва драматурги дунёга келган. Иззатулладан аввал Раҳматулла, Ҳабибулла ва Файзулла исмли уч акаси ва Саодат исмли синглиси туғилган. Сартой Султон ўзбек халқининг келажаги Россия билан боғлиқ бўлажагини сезиб, тўнғич неварасини ҳатто ўғли Отахоннинг норозилигига қарамай, рус-тузем мактабига ўқишга берган. Раҳматулла шу мактабни битиргач, Тошкентга келиб, ўзбек билим юртида ўқишни давом эттирган. У Чўлпоннинг яқин дўсти бўлиб, унинг 24 ёшида дунёни фожиали равишда тарк этиши забардаст шоирни ларзага келтирган ва у дўстига бағишлаб кўз ёшларини тўка-тўка марсия ёзган. Файзулла маълум вақт Андижонда муаллимлик қилиб, ҳатто драматург Комил Яшинга илк адабий сабоқ бериб, 1937-йил тегирмонидан омон чиқмаган… Этикдўзга шогирд тушиб, турмуш ташвишлари билан яшаган Ҳабибулла эса сил касаллигига йўлиқиб, онаси билан синглиси Саодатни доғда қолдириб кетган. Отахон ака, паришонхотирлик орқасида бўлса керак, ўғли Иззатулланинг туғилган санасини 1911-йил, деб ёзган экан. „Мен, — деб ҳикоя қилган эди Иззат Султон шогирди — филология фанлари доктори Нўъмон Раҳимжоновга, — 1911-йили 29-июнда туғилганман. Отамнинг кундалик дафтарига шундай ёзиб қўйилган экан. Очарчилик йиллари сал-пал эсимда бор. Ўшанда одамлар кўкат эб, шишиб кетишгани, ўлганларини элас-элас эслайман. Бизнинг оиламизга ҳам ана шундай фожеалар кўланкаси тушди. 1920-йили дадам ўлди. Ундан сал олдин бобом оламдан ўтди. Онамиз бир этак болалар билан якка қолди… Отам оламдан ўтганда Баҳрихон 26-27 ёшларда эди 1965-йили вафот этди. Отамдан кейин 45 йил яшади. Ҳаммамизни оёққа қўйди…“ Иззат Султон ҳаётнинг шундай машаққатли сўқмоқларидан ўтиш жараёнида шахс сифатида шакллана бошлади. 1924-йилда „развёрстка“ деган сўз пайдо бўлган. Бу „развёрстка“га кўра, ҳар бир вилоят фалончадан болаларни йирик шаҳарларга ўқишга юбориши лозим эди. Ана шу „развёрстка“ сабаб бўлиб, Иззатулла дастлаб Қўқонга, сўнгра Тошкентга ўқишга юборилди. У 1927-йилга қадар Бешёғочдаги „Наримонов“ (Намуна) ўзбек билим юртида ўқиди. Шу йили билим юрти билан Ўқчи кўчасидаги таълим-тарбия техникумнинг битирувчи гуруҳлари қўшиб юборилди. У мазкур ўқув юртини тугатганидан сўнг 1939-йилда Ўзбекистон Фанлар академиясининг Тил ва адабиёт институтига ишга келгунига қадар яна бир қанча жойларда ҳам ишлаб, ҳам ўқиди. У иккинчи жаҳон уруши бошланган даврдан 1948-йилга қадар Ўзбекфилм киностудиясида турли лавозимларида хизмат қилди.
Фаолияти
[edit | edit source]Иззат Отахонович Султоновнинг фаол ижтимоий ишлари бошланди,
- 1937–1942 йиллар — Ўзбекистон фанлар Академияси қошидаги Тил ва адабиёт олийгохи директор ўринбосари,
- 1942–1943 йиллар — Ўзбекистон ССР радиоэшиттириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари,
- 1943–1945 йиллар — Ўзбекфилм киностудияси директори,
- 1945–1948 йиллар — Ўзбекистон ССР вазирлар кенгаши раисининг маданият масалалари бўйича ўрибосари.
- 1948–1950 йилларда — Тил ва адабиёт олийгохининг директори,
- 1955 йилдан — адабиёт назарияси сектори мудири.
- 1950–1953 йиллар — Москва давлат университети (МГУ имени М.Ломоносова) СССР халқлари адабиёти кафедраси ўқитувчиси
- 1956–1963 йиллар — Ўзбекистон ССР ёзувчилар уюшмаси раёсатининг котиби (ўша вақтда ёзувчилар уюшмаси раиси Шароф Рашидов бўлган).
- 1946-йил — филология фанлари номзоди,
- 1955-йил — филология фанлари доктори,
- 1964-йил — Ўзбекистон ССР хизмат кўрсатган санъат арбоби,
- 1966-йил — Ўзбекистон фанлар Академияси мухбир аъзоси,
- 1995-йил — Ўзбекистон фанлар Академияси ҳақиқий аъзоси, академик,
Ихтисослашган Илмий Кенгаш раиси бўлган. Иззат Султон кўплаб асарлар муаллифи.
Тақдир Иззат Султонга турмушнинг қайси кўчаларида юриш ва яшашни раво кўрган бўлмасин, унинг кўнглида адабиётга, буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоийга бўлган меҳр доимо яшади… Буни қарангки, бўлажак адабиёцҳунос олимнинг „Ёш ленинчи“ газетасининг 1931-йил 16-сентабр сонида босилган илк мақоласи ўзбек тили ва адабиётининг шу буюк асосчисига бағишланган ва „Мир Алишер Навоий“ деб аталган эди. Шундан кейин унинг „Фарҳод ва Ширин“нинг янгича қўйилиши", „Адабий меросимизни ўрганайлик“ (1937-йил), „[[Руставели Шота|Руставели ва Навоий“, „Мир Алишер Навоий“ (1938-йил), „Макорим ул–ахлоқ“ ҳақида", „Навоийнинг тадқиқотчилари“ (1941-йил), „Макорим ул–ахлоқ“ ва унинг муаллифи" (1945-йил), „Навоийга замондош шоирлар тўғрисида“ (1948-йил) сингари қатор мақолалари эълон қилинди. Унинг 1942-йили ёзган „Буюк Алишер“ киноссенарийси эса Уйғун ва В.Шкловский билан ҳамкорликда ёзилган „Алишер Навоий“ киноссенарийси ҳамда Уйғун билан ҳаммуаллифликда ёзилган шу номдаги машҳур драманинг майдонга келишида пойдевор бўлиб хизмат қилди. Комил Ёрматов экранлаштирган филм ҳам, Маннон Уйғун саҳналаштирган спектакл ҳам ўзбек кино ва театр санъатларининг шоҳ асарларидан бири бўлиб қолди. Олим 1946-йилда "Алишер Навоийнинг „Мезон ул–авзон“ асари ва унинг танқидий матни" мавзуида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. Шу тарзда Алишер Навоий мавзуи Иззат Султон илмий ва ижодий фаолиятининг асосий қон томири бўлиб қолди. 1957-йили Иззат Султон Чилонзор туманида жойлашган адабиётчилар яшайдиган кўп қаватли уйга кўчиб ўтди. У билан бирга бу уйда Саид Аҳмад, Одил Ёқубов, Раҳмат Мажидий, Самиг Абдуқаххор, Пўлат Мўмин, Александр Удалов, Анна Алматинская, Шуҳрат, Вахоб Рўзиматов, Зоҳид Обидов, Толиб Йўлдош, Азиз Абдураззоқ, В.Иванов, Владимир Липкин, Озод Шарафиддинов, Раҳмон Баҳром, Юсуф Бўлат, Ж.Абдуллахонов, Мавлон Икром ва бошқа адабиётчилар яшашди. Иззат Султон Тошкентдаги Чиғатой қабристонига 2001-йили дафн этилган.
Киноссенарийлари
[edit | edit source]- Кинофилм „Алишер Навоий“, СССР, Союзмултфилм, „Ўзбекфилм“ киностудияси, 1947-йил. 15-асрнинг буюк ўзбек мутаффакири Алишер Навоий (1401-1501)-ҳаёти ва ижоди ҳақидаги тарихий-биографик кинофилми. 1948-йили кинофилм 2-даражали Сталин мукофоти билан тақдирланган. Режиссор Комил Ёрматов, ссенарий муаллифлари Иззат Султонов, Алексей Спешнев. Ролларда: Раззоқ Ҳамроев, А.Исматов, А.Жалилов, Т.Назарова, С.Толипов, Раҳим Пирмуҳамедов, С.Юнусов.
- Кинофилм „Жинни“ (рус. „Одержимий“) 1966-йил, „Ўзбекфилм“ киностудияси, режиссор Зоҳид Собитов, Ссенарий муаллифи Иззат Султонов, кинооператор Л.Травицкий. Ролларда: Зокир Муҳамаджонов, Тўлаган Ражиметов, Гурген Тонунс, Светлана Норбаева, Олим Хўжаев, Антонина Рустамова, Михаил Глузский.
- Кинофилм „Сенга интиламан“ 1972-йил, „Ўзбекфилм“ киностудияси, режиссор Алберт Хачатуров, ссенарий муаллифи Иззат Султонов, кинооператор Аскер Измайлов. Ролларда: Марат Орипов, Светлана Норбаева, Ёқуб Аҳмедов, Наби Раҳимов, Аида Юнусова.
- Кинофилм „Водийда довул“ 1972-йил, режиссор Тохир Собиров, ссенарий муаллифи Игор Жуковский. Эпизодда Иззат Султонов рол ўйнаган.
Асарлари
[edit | edit source]- Иззат Султонов. Адабиёт назарияси. Мактаблар учун дарслик. Тошкент, 1939-йил.
- Иззат Султанов. Алишер Навои, в сборнике Узбекская совецкая драматургия, Москва, 1951 г.
- Иззат Султан. Свет России, журнал „Звезда Востока“ № 9 1959 г.
- Иззат Султон. Пиэсалар, мақолалар, Тошкент, 1959-йил.
- „Ўзбек совет адабиёти тарихи очерклари“ икки жилдлиги (1961–1962).
- Иззат Султан. О значении творчества Хамзи Хакимзаде Ниязи в формировании метода социалистического реализма в узбекской литературе. В сборнике Вопроси узбекской литератури, Ташкент, 1967 г.
- Иззат Султон Навоийнинг қалб дафтари. Тошкент Адабиёт ва санъат нашриёти 1969-йил.
- Иззат Султон Асарлар 4 томлик. Тошкент Адабиёт ва санъат нашриёти 1971–1974-йил.
- Иззат Султан. Книга признаний Навои. Жизн и творчество великого поэта со слов эго самого и современников. авториз. пер. с узб. А.Зирин; стихи пер. С.Иванов. Изд-во лит. и искусства, Ташкент, 1979 г. 327 с.
- Иззат Султон Адабиёт назарияси. икки жилдлиги, Тошкент Ўқитувчи нашриёти, 1980-йил.
- Иззат Султонов. Адабиёт назарияси. Олий ўқув юртлари филология факултетлари учун дарслик. 406 с. 22 см, 2 нашр, Тошкент, Ўқитувчи нашриёти 1986-йил.
- „Ўзбек совет танқидчилиги тарихи“ икки жилдлиги (1987)нинг муаллифларидан бири, муҳаррири бўлди.
- Иззат Султан Книга признаний Навои. Жизн и творчество великого поэта со слов эго самого и современников Букинистическоэ изданиэ. Изд-во лит. и искусства, Ташкент 1985 г. 304 стр. Адади 60000 нусха.
Драмалари
[edit | edit source]- „Бургутнинг парвози“ (1940), „Имон“ (1960), „Номаълум киши“ (1963), „Билмайин босдим тиканни“, „Истеҳком“, „Абдулла Қодирийнинг Ўтган кунлари сингари драмалар“, „Фидойи“, „Даҳонинг ёшлиги“, „Сенга интиламан“ киносенарийлар, „Шоир қалби“ либреттоси муаллифи, „Баҳоуддин Нақшбанд абадияти“ (1994) монографияси.
Академик Иззат Султон ижоди хақида ёзилган адабиётлар
[edit | edit source]- Катта совет энсиклопедияси 30 томлик. 3-э изд. 1969–1978 г. том 25 стр.63
- С. Колосова. Энсиклопедический словар псевдонимов 2009 г.
- Театралная Энсиклопедия (под ред. А.П. Маркова). — М.: Совецкая энсиклопедия, 1961–1965. — С.
- О. Шарафиддинов. Гўзаллик излаб. Тошкент Адабиёт ва санъат нашриёти, 190–198 бетлар, 1985-йил.
- О. Шокиров. Танқидчи ва адабий жараён. Тошкент Адабиёт ва санъат нашриёти, 1976-йил.
Мукофотлари
[edit | edit source]- 2 та орден.
- Шуҳрат медали.
- Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат Мукофоти.
- Ўзбекистон Компартия МҚ ва Олий Кенгаши раёсатининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланган.
Сулоласи
[edit | edit source]- Буваси – Султон Тоирбоев – инқилобдан олдин Ўш шаҳрининг шарқий қисмини бошқарган мингбоши, Ўш шаҳар катта оқсоқоли.
- Бувасининг укаси – Қудрат Тоирбоев – инқилобдан олдин Ўш шаҳрининг шарқий қисмини бошқарган мингбоши, Ўш шаҳар катта оқсоқоли.
- Қудаси – Раҳмонберди Мадазимов (1875–1933) – Қирғизистон жанубидаги театр ҳаракатининг асосчиси, Бобур номли Ўш ўзбек академик мусиқали драма театрининг биринчи асосчиси, ташкилотчиси ва бадиий раҳбари, ёзувчи.
- Амакиси – Султонов, Болтиҳожи Султонович (1884–1919) – Қирғизистоннинг атоқли давлат, сиёсат ва жамоат арбоби, Ўш уэзди раҳбари ўринбосари (1918–1919), Жанубий Қирғизистонда совет ҳокимиятини ўрнатиш учун кураш раҳбарларидан бири, Ўш шаҳар милициясининг асосчиси ва биринчи бошлиғи (5-феврал 1918-йил).
- Қудаси – Ўринбой Раҳмонов (1910–1980) – Бобур номли Ўш ўзбек академик мусиқали драма театрининг асосчиси, артист ва шоир.
- Жияни – Азизулло Иззатуллаев (1925–1991) – Ўзбекистоннинг давлат ва жамоат арбоби, Янгийўл тумани ижроия қўмитаси раиси ўринбосари (1962–1983-йиллар), "Ватан уруши" ва „Ҳурмат белгиси“ орденлари соҳиби
- Жияни – Султонов Мухтор Насруллаевич (Ўш шаҳрида 1926-йили туғилган – Тошкент шаҳрида 1998-йили вафот этган) Ўзбекистон ички ишлар вазири 1 ўринбосари, милиция генерал–маёри (1979–1985 ва 1989–1991-йиллар).
- Жияни – Султонов Ғани Султонович – Ўзбекистон ССР вазирлар кенгаши раиси ўринбосари (1956–1957-йиллар), Ўзбекистон ССР ташқи ишлар вазири (1954–1959-йиллар).
- Жияни – Султонов – Ўзбекистон ССР халқ маорифи вазири.
- Поччаси – Қурбонов, Мамадали Қурбонович (1905–1976-йиллар) – Тожикистон ССР Халқ комиссарлари кенгаши раиси ўринбосари, ер халқ комиссари (1937-йил), Тожикистон ССР вазирлар кенгаши раиси (1937–1946-йиллар), Ўш вилояти ва Ўш шаҳар ижроия қўмиталари раиси, Ўш шаҳридаги Помир ишлаб–чиқариш автотранспорт бирлашмаси бош директори, СССР Олий Кенгашининг 1 ва 2 чақирилишдаги депутати.
- Жияни – Қурбонов Серго–Шахзода Мамадалиевич (Ўш шаҳрида 1964-йили туғилган) – Урал тоғ–металлургия компанияси бош директор ўринбосари, „Транс Атлантик Групп“ МЧЖ эгаси.
Манбалар
[edit | edit source]Ҳаволалар
[edit | edit source]- Иззат Султан. Золотиэ окови (драма)
- Иззат Султан. Люди с верой (драма)
- Иззат Султан, Уйгун. Навои (драма)
- Узбекская драматургия
- Книга признаний Навои. Жизн и творчество великого поэта со слов эго самого и современников — Иззат Султан (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-02-24 санасида архивланган)
- Книга признаний Навои. Жизн и творчество великого поэта со слов эго самого и современников — Иззат Султан
- Болшая Совецкая Энсиклопедия Султан Иззат (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-02-24 санасида архивланган)
- Болшая Совецкая Энсиклопедия Султан Иззат
- Энсиклопедия Иззат Султан
- Узбекский кинематограф СССР Иззат Султанов
- Центразия Персони (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-02-01 санасида архивланган)
- Сайт МИД РУз. Навои каким он бил (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-02-24 санасида архивланган)
- В Ташкенте хотят снести мемориалний дом, где жил
- Библиотека Озода Шарафиддинова (Арчиве.ис сайтида 2015-03-07 санасида архивланган)
- Словар Ожегова
- Уйгун (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-12-25 санасида архивланган)
- Методологическиэ и теоретическиэ основи работи
- Мастура Исхакова. Возвращэниэ всадника. Камил Ярматов[сайт ишламайди]
- Персона: Султан Иззат (Арчиве.ис сайтида 2015-03-07 санасида архивланган)
- Султан Иззат
- Воспоминания о Папе. Иззат Султанов
- Иззат Султанов. Част 1. Воспоминания о Папе
- Иззат Султанов. Част 2. Отес
- Иззат Султан (Арчиве.ис сайтида 2015-03-07 санасида архивланган)
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоблари
- Адабиёцҳунослар
- Ўзбекистонлик ёзувчилар
- Беруний номидаги давлат мукофоти лауреатлари
- 4-июнда туғилганлар
- 1910-йилда туғилганлар
- 2001-йилда вафот этганлар
- 29-июлда вафот этганлар
- Қирғизистонлик ўзбеклар
- Ўзбеклар
- Ўзбекистон етакчилари
- Ўзбекистон сиёсати
- Ўзбекистон сиёсатчилари
- Ўзбекистон тарихи
- Ўзбекистон кишилари
- Шахсиятлар
- Ўш шаҳрида туғилганлар
- Тошкент шаҳрида вафот этганлар
- Ўзбекистон Фанлар академияси мухбир аъзослари
- Тошкент давлат педагогика университети битирувчилари
- Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси аъзолари
- Чиғатой қабристонига дафн этилганлар