(Translated by https://www.hiragana.jp/)
Кулон - Vikipediya Jump to content

Кулон

From Vikipediya
Кулон
C, Кл
Катталик Электр заряд, Электр индуксия
Тизим СИ
Тури ҳосила
Кулон Викиомборда

Кулон (Халқаро номи C) — Халқаро бирликлар тизими СИда электр заряд ва электр индуксия бирлиги. Кл (C) билан белгиланади. 1) 1Кл — ток кучи 1А бўлганда ўтказгичнинг кўндаланг кесимидан 1 с ичида ўтаётган электр заряд миқдорига тенг. Ш. О. Кулон шарафига қўйилган. 1Кл~3109СГСЕ бирлиги = 0,1 СГСМ бирлиги; 2) 1Кл га тенг эркин заряд жойлашган берк контурдан ўтаётган электр индуксия оқимига тенг. 1Кл=4л-3109 СГСЕ бирлиги =0,4те СГСМ бирлиги.[1]

Та'рифига кўра, 1 кулон - 1 сония вақт ичида ўтказгичнинг кўндаланг кесимидан ўтадиган 1А ток кучига эга электр миқдори (электр заряди) дейилади. Мактаб ўқув дарсликларидаги соддароқ та'рифига кўра эса, 1 кулон заряд миқдори бу - ток кучи 1 А га тенг бўлган электр токининг, ўтказгичнинг кўндаланг кесими орқали 1 сония ичида отган заряди миқдорига тенгдир.

Формула орқали ифодаланса, 1 Кл = 1А·1с бўлади.

Фундаментал табиий катталикларга нисбатан олсак, 1 кулон электр заряди тахминан 6,24151·1018 та электронларнинг зарядига тенг. Элементар электр заряди эса, я'ни, электр заряди кванти, бошқача айтганда, энг минимал электр заряди порсияси 1,602176 6208(98)·10−19 Кл га тенг.

Электр заряди миқдори учун кулон бирлигини қўллаш таклифини илк бора 1881-йили Парижда ўтказилган Электрикларнинг И-Бутунжаҳон конгрессида таклиф қилинган эди. Таклифга кўра электр заряди миқдори физик катталиги ўлчов бирлиги, машҳур франсуз ҳарбий муҳандиси ва физиги Шарл де Огюстен Кулон (1736-1806) шарафига, унинг фамилияси билан номланган. Кулон бирлигининг замонавий та'рифини 1949-йилда ўлчов ва Тарозилар Халқаро Қўмитаси томонидан қабул қилинган. Халқаро бирликлар тизими - СИ га эса, ўлчов ва Тарозилар Бош Конференсиясининг 1960-йилда ўтказилган ХИ-конференсиясидаги қарорлари орқали, СИ тизимининг ўзи билан биргаликда қабул қилинган.

Бир мол элементар зарраларнинг электр заряди миқдори (Авогадро сонига кўра, 6,022·1023) - электр зарядининг фарадей миқдори деб ҳам юритилади ва у Фарадей доимийси билан чамбарчас боғлиқдир. Ушбу нуқтаи назардан бир фарадей 96485,3399 кулонга тенг бўлади. Авогадро сони нуқтаи назаридан эса, 1 Кл заряд 1,036·НА·10−5 элементар зарраларга тенг бўлади.

Электр зарядининг СИ дан ташқари, тизимлашмаган бирликларда ҳам ифодаланадиган ҳолатлари бўлиб, масалан, кўпинча, ампер-соат бирлиги ҳам қўлланилади. Бунда, ток кучи 1А бўлган электр токининг ўтказгичнинг кўндаланг кесими бўйлаб бир соат давомида оқишида ўтган электр заряди миқдори назарда тутилади. 1 ампер-соат (А·соат) электр заряди 3600 кулонга тенг.

СГС тизимида электр заряди миқдори учун франклин, Фр (шунингдек, синоним сифатида статкулон) бирлиги қўлланилган. Ушбу бирликка нисбатан, бир франклин заряд (1Фр) тахминан 3,3356·10−10 , ёки, (2 997 924 580)−1 кулонга тенг бўлади (тахминан 1/3 нанонкулон).

Оддий буюмлар ва материалларнинг ўзаро ишқаланишидан юзага келадиган статик электр зарядларининг миқдори одатда бир неча микрокулон бўлади холос.

ўртача чақмоқ чаққандаги заряд миқдори 15 Кл атрофида бўлади, лекин, кучли чақнашлар пайтида 350 Кл гача заряд пайдо бўлиши мумкин.

Оддий ишқорли батарейкалар орқали (масалан АА туридагилари) тўлиқ қувватланишдан, умуман қуввацизланиб қолгунича тахминан 5 кКл (5000 Кл) заряд беради. Батарейка ёрлиғидаги 1400 мА·ҳ (мА·соат) белгиси айнан шуни ифодалайди.

Манбалар[edit | edit source]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил