Лимерик

From Vikipediya

Лимерик — Ирландиянинг жан.ғарбий қисмидаги шаҳар. Лимерик графлигининг маъмурий маркази. Аҳолиси 80 минг киши (1990-йиллар охири). Темир йўл стансияси. Шаннон дарёси эстуарийсидаги порт. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қайта ишланадиган ва савдо қилинадиган марказ. Машинасозлик, электротехника, тикувчилик, кўн-тери, қурилиш материаллари, радиоаппаратуралар ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд. Нафис тур тўқилади. Картиналар галереяси бор. 9— 17-асрларга оид меъморий ёдгорликлари сақланган.[1]

Манбалар[edit | edit source]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил