(Translated by https://www.hiragana.jp/)
Лоуис Нéэл - Vikipediya Jump to content

Лоуис Нéэл

From Vikipediya
Лоуис Нéэл ( 1970)

НЕЕЛ (Неэл) Луи Эжен Феликс (1904.22.11, Лион - 1970) - франсуз физиги, Франсия Фанлар академияси аъзоси (1953-йилдан). Страсбург (1937-йилдан) ва Гренобл (1945-йилдан) университетлари профессор Ядро тадқиқотлари маркази директори (1956—71), Гренобл политехника институти президенти (1971-йилдан). Илмий ишлари магнетизм назариясига оид. Хусусан, антиферромагнетикларнинг мавжудлиги тўғрисидаги фаразни айтди (Л. Д. Ландаутн мустақил тарзда; 1932), ферромагнетизм назариясини ишлаб чикди қамда ферритларнинг кучли магнетизм хусусиятига эга эканлигини ту-шунтириб берди, ўта парамагнетизм ҳодисасини кашф этди. Н. антиферромагнетикларнинг маълум температурадан юқори температурада ўзига хос магнит хусусиятларини йўқотишни топди. Бу температура унинг номи билан аталади (қаранг Неел нуқтаси). Нобел мукофоти лауреати (1970).[1]

Манбалар[edit | edit source]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил