Мехико шаҳри

From Vikipediya
Мехико
Скйлине оф Мехико
Мехиконинг байроғи
Байроқ
Мехиконинг расмий герби
Герб
19°25′10″Н 99°8′44″W / 19.41944°Н 99.14556°W / 19.41944; -99.14556 Г ОКоординаталари: 19°25′10″Н 99°8′44″W / 19.41944°Н 99.14556°W / 19.41944; -99.14556 Г О
Федерал ном Федерал округ
Мамлакат Мексика
Ҳукумат
 • мер Марсело Эбрард
Зичлиги 5950 киши/км2
Мехико харитада
Мехико
Мехико

Мехико (испанча: Cиудад де Мéхиcо) — Мексика давлатининг пойтахти. БМТнинг WУП 2003 маълумотларига кўра жаҳон миқёсида Токё шаҳридан кейин агломерасия бўйича 2-ўринда. Мехико шаҳри ҳудудида 9 миллионга яқин киши яшамоқда. Мехико шаҳри пойтахт бўлиши билан биргаликда Мексиканинг сиёсий, иқтисодий, саноат ва маданий марказидир. Шаҳарнинг умумий майдони 1500 км2 атрофида.

Мехико — Мексиканинг пойтахти. Мамлакатнинг иқтисодий, сиёсий ва маданий маркази. Мексика тоғлигининг жанубий қисмида, 2240 м баландликда. Иклими субтропик иқлим, ўртача температураси январда 12°, июлда 16°, энг иссиқ ой (апрел)да 18°. Йиллик ёғин 750 мм. М.да тез-тез чангли бўронлар ва зилзилалар бўлиб туради. Сув таъминоти қийин. Аҳолиси 8,6 млн. киши (2000). М. атрофидаги шаҳарлар билан жаҳонда энг йирик шаҳар агломерацияларидан бири — Катта М.ни ташкил қилади.

М. — Ғарбий ярим шарнинг энг қад. шаҳарларидан. Шаҳарга 1325-йил ацтек индейслари томонидан Теночтитлан номи билан муҳим савдо йўлида қалъа сифатида асос солинган. 16-аср бошларига келиб жаҳонда энг йирик шаҳарлардан бирига айланди. 1521-йилда ис-пан мустамлакачилари томонидан шаҳар вайрон қилингач, унинг ўрнида Янги Испания маъмурий маркази бўлган М. бунёд этилган. 1821-йилдан мустақил Мексика пойтахти.

М. — транспорт йўллари тугуни. Халқаро ҳаво йўлларининг йирик маркази. Метрополитен қурилган. М. — Лотин Америкасининг йирик саноат шаҳарларидан бири. Мамлакатда ишлаб чиқариладиган саноат маҳсулотининг ʻ/2 қисми М.га тўғри келади. 20-асрнинг 50-йилларигача М.да озиқ-овқат, тўқимачилик, тикўвчилик, поябзал, фармацевтика саноати корхоналари бўлган. 50-йиллардан бошлаб АҚСҲ сармояси ҳисобига электротехника, металлсозлик, тайёр қисмлардан автомобил йигиш ("Форд" ва "Женерал моторе" корхоналари), нефт кимёси саноатлари ривожланди. М. яқинида қурилиш материаллари, семент заводлари қурилган. М. — мамлакатнинг йирик савдо ва молия марказларидан.[1]

Биродар шаҳарлар[edit | edit source]

 ПЕР Ареқуипа, Перу
Андоза:Cоунтрй дата тҳе Пеопле'с Републиc оф Чина Пекин, Хитой
 Лебанон Бейрут, Ливан
 ГЕР Берлин, Германия
 CОЛ Богота, Колумбия
 АРГ Буэнос Аирес, Аргентина
Андоза:Cоунтрй дата тҳе Унитед Статес Чикаго, АҚШ
 ПЕР Куско, Перу
 ТУР Истанбул, Туркия
 ГУА Гватемала шаҳри, Гватемала
 РУС Калининград, Россия
 ПЕР Лима, Перу
Андоза:Cоунтрй дата тҳе Унитед Статес Лос Анжелес, АҚШ
 ЭСП Мадрид, Испания
 ПАН Панама шаҳри, Панама
 МЕХ Долорес Ҳидалго, Гуанажуато, Мексика.
 МЕХ Чолула, Пуэбла, Мексика.
 БРА Рио де Жанейро, Бразилия
 Эл Салвадор Сан Салвадор, Эл Салвадор
Андоза:Cоунтрй дата тҳе Унитед Статес Хюстон, АҚШ
 Чиле Сантяго, Чили
 БРА Сан Паулу, Бразилия
 CАН Торонто, Канада
 ЖПН Нагоя, Япония
 Соутҳ Кореа Сеул, Жанубий Корея

Манбалар[edit | edit source]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар[edit | edit source]