(Translated by https://www.hiragana.jp/)
Падуя - Vikipediya Jump to content

Падуя

From Vikipediya

Падуя — Италиянинг шим. қисмидаги шаҳар. Падуя вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 203,3 минг киши (2001). Транспорт йўлларининг муҳим тугуни, кема катнайдиган канал орқали Адриатика денгизи билан боғланган. Машинасозликнинг турли соҳалари, кимё, енгил, озиқ-овқат, полиграфия саноати корхоналари мавжуд. Галилей ишлаган университет (1222), ботаника боғи (1545, Европада энг кдс.), музейлар бор. Шаҳар милоддан аввалги 4-асрдан маълум. Уйғониш даврида П.да рассомлик санъати ниҳоятда юксалган. 1866-йилда Италия қироллигига қўшилгунга қадар турли давлатлар таркибида бўлган. 12—15-асрларга оид меъморий ёдгорликлар (черков ва саройлар) сақланган. П.да ҳар йили халқаро ярмаркалар ўтказилади.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.