(Translated by https://www.hiragana.jp/)
Халватия - Vikipediya Jump to content

Халватия

From Vikipediya

Халватия — сўфийлик тариқати; 14-аср охирида Шимоли-Ғарбий Эронда шаклланган. Тариқат дастлаб туркий аҳоли ўртасида вужудга келиб, Ўрта Осиё тасаввуф мактаби (Аҳмад Яссавий)нинг айрим ғоялари ва маломатия ва қаландариянинг кучли таъсири остида фаолият олиб борган. Халватия 50 дан зиёд мустақил сулук ва тариқатларни бошлаб берган. Халватиянинг асосчиси гилонлик Зоҳириддин Умар ал-Халватий (1397) бўлган. У ўз издошлари учун қоидалар ишлаб чиққан, унга кўра, қатъий равишда зоҳидликка амал қилиш (зуҳд) ва мутлақо рўза тутиш (имомлар сонига қараб) асослаб берилган. Сиёсий сабабларга кўра, (Халватия тармоқларига Усмонийлар раҳнамолик қила бошлагач) Халватия таълимоти вақт ўтиши билан ўзгаришларга учраб суннийлик тариқатига айланган. ХАЛВАТИЙА таълимоти асосини қуйидагилар ташкил қилади: жу’ (ихтиёрий очлик), самт (сукут сақлаш), саҳар (бедор бўлмоқ), и’тизол (ёлғизлик), зикр, фикр (медитация), рабт (мурид қалби билан шайх қалби ўртасидаги алоқа) ва ибодатда доимий покизалик. Халватия тариқати яшил ёки қора рангдаги тўртбурчақли қалпоқ кийиши билан ажралиб турган.

Адабиётлар

[edit | edit source]

ИСЛОМ ЭНСИКЛОПЕДИЙАСИ"Ўзбекистон миллий энциклопедияси" Давлат илмий нашриёти, 2004