Yashil yo'lak (roman)
Асл номи | Тҳе Греэн Миле |
---|---|
Муаллиф(лар) | Степҳен Кинг |
Мамлакат | АҚСҲ |
Жанр(лар)и | Сеҳрли реализм, wестерн готика, Дарк фантазия |
Нашр этилган санаси | 1996-йил |
Яшил йўлак - америкалик ёзувчи Стивен Кингнинг 1996-йилда ёзилган серияли романи. Айбсиз бўлсада, ўлим жазосига ҳукм қилинган маҳбус Жоҳн Cоффей ва қамоқхона назоратчиси Паул Эджекомбнинг учрашувидан бошлаб ҳикоя қилинади[1].
Сюжети
[edit | edit source]Паул ўлимга маҳкум бўлганлар қамоқхонасида қўриқчилар бошлиғи бўлиб хизмат қилади. Бу қамоқхона яшил рангли поли туфайли Яшил йўлак деб аталади. Йўлак охиридаги хонада қатл учун электр стул бор бўлган хона жойлашган. Қўриқчилар жами 3 та бўлган ва 1932-йилда губернаторнинг қариндоши бўлган шавқациз Перси ҳам назоратчилар сафига қўшилади. Кузда қамоқхонага 2 нафар оқ танли қизларни зўрлаш ва ўлдиришда айбланган Жоҳн Cоффей исмни баҳайбат қора танли ҳам ўлимга ҳукм қилинади ва қамоқхонага келтирилади. Коффе жуда мулойим, оқкўнгил инсон бўлиб, қоронғуликдан қўрқади.
Паул Жоҳн Cоффей ҳақида газетадан ўқиб билиб олади. Тунда қишлоқдаги ишчилардан бирининг 2 нафар қизи ғойиб бўлади. Узоқ изланишлардан сўнг, қизлар яланғоч ҳолда Жоҳн Cоффейнинг қўлида ётган ҳолда топилади. Гарчи итлар бошқа из топган бўлсада, айбдор Жоҳн Cоффей эканлигига ҳеч кимда шубха қолмайди.
Жоҳн Cоффей ўзидаги мўжизавий қобилияти орқали Паулни анчадан буён қийнаб келаётган касаллигини даволайди. Шундан сўнг қамоқхона раҳбари Мурнинг хотинини ҳам худди шу мўжиза орқали даволайди. Шундан сўнг Коффенинг ўзи ҳам касал бўлиб қолади.
Ва ниҳоят Жоҳн Cоффейнинг қатл куни етиб келади. Жоҳн Cоффей Паулга одамларни дардини ўзига олишдан чарчаганини, кетмоқчи эканлигини айтади. Қатл вақтида қамоқхона ходимлари йиғлашади. Улар билишардики, худонинг мўжизасини ўлдиришаётган эди.
Коффенинг тегиниши туфайли Паул 104 йил умр кўради. У эски омборга кирганда, у ерда сичқон жаноб Жинглзни учратади. Шу вақтда дунёдаги энг кекса сичқон вафот этади[2].
Асар қаҳрамонлари
[edit | edit source]Паул Эдгеcомбе
[edit | edit source]Асарнинг бош қаҳрамони ва ҳикоя қилувчиси. Ўлимга ҳукм қилинганлар қамоқхонасининг бош назоратчиси. Асар воқеалари 1932-йилда содир бўлади ва шу вақтда Паул 40 ёшда эди. Ғамхўр, жанжалларни хуш кўрмайдиган ва ўз блокида тинчликни сақлашга ҳаракат қилувчи инсон. У ўзидаги сийдик йўллари инфекциясини даволаганида, Жоҳн Cоффейнинг ажойиб қобилиятларини кашф этган биринчи қаҳрамондир. Қўриқчи Хел Мурнинг рафиқаси Мелиндани мия шиши билан даволаш учун Жоҳн Cоффейни олиб бориш ҳам унинг ғояси.
Брутус „Брутал“ Ҳоwелл
[edit | edit source]Яшил йўлак асаридаги қаҳрамонлардан бири ва Пауннинг энг яқин дўсти. Баланд бўйли, обрули инсон. Унинг ,,брутал"(шавқациз) лақаби истеҳзо тарзида берилган бўлиб, Ҳоwелл одатда жуда босиқ инсон. Ёшлигида Луизиана штати футбол жамоасида тўп сурган. Жоҳн Cоффей ўлдирилганидан 25 йил ўтиб, 50 ёшида юрак хуружидан вафот этган.
Жоҳн Cоффей
[edit | edit source]Икки оқ танли ёш қизларни зўрлаш ва ўлдиришда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган афро-америкалик баҳайбат инсон. Ортиқча гапирмайдиган, жим юрадиган, деярли доимо йиғлайдиган, қоронғуликдан қўрқадиган персонаж. Қоронғуликдан шу даражада қўрқади-ки, ҳатто электр стулда ҳам юзини ёпадиган матони кийдирмасликларини илтимос қилади.
Перcй Wетморе
[edit | edit source]У ёш ва садист қўриқчи. Перcй характери туфайли Паул ва бошқа назоратчиларга ёқмайди. Лекин улар ҳеч нарса қила олишмайди, сабаби Перcй штат губернаторининг қариндоши эди. 1965-йилда руҳий касалликлар шифохонасига вафот этади.
Wиллиам „Wилд Билл“ Wҳартон
[edit | edit source]Асардаги антогонист персонаж. У турли жиноятлар, жумладан, ҳомиладор аёлни ва бошқа икки бегуноҳ одамни ўлдирган қуролли талончилик учун ўлим жазосига ҳукм қилинган. У „Wилд Билл“ лақабини ёқтирмайди, лекин „ Билли Кид“ деб аталишни афзал кўради ва бу номни ҳатто билагида татуировка қилиб ёздириб олган.
Эдуард „Дел“ Делаcроих
[edit | edit source]Икки қизни зўрлаган ва уларни ўдирган персонаж. Қамоқда жаноб Жинглес билан дўстлашади. Электр стулда қатл вақтида душмани Перcй бошидаги матони намламайди ва бунинг натижасида жуда азобли ўлим топади.
Мр. Жинглес / Стеамбоат Wиллиэ
[edit | edit source]Ноодатий ақлли сичқон бўлиб, ялпизли ширинликларни яхши кўради. Перcй томонидан оёқости қилинганидан сўнг Cоффей уни даволайди ва
64 йил умр кўради[3].
Мукофотлар
[edit | edit source]Яшил йўлак романи 1996-йилда ,,Энг яхши асар" номинациясида Брам Стокер мукофотини қўлга киритган.
1997-йилда ,,Энг яхши асар" номинациясида Бритиш Фантасй Аwард совринига лойиқ кўрилган, бундан ташқари шу йилда шу номинация бўйича Лоcус совринини ҳам қўлга киритади.
2003-йилда ББC талқини бўйича Буюк Британиянинг энг кўп ўқилган асарлари рўйхатига киритилган.
Асар асосидаги филм
[edit | edit source]Франк Дарабонт романни худди шу номдаги бадиий филм учун ссенарийга мослаштирган. 1999-йил экранларга чиққан филмда режиссор Франк Дарабонт бўлиб, бош ролларни Том Ҳанкс ва Мичаэл Cларке Дунcан ижро этишган. Филм Оскар мукофотининг 4 та номинациясида номзод бўлган, жумладан Мичаэл Cларке Дунcан ,,энг яхши актёр" ва ,,иккинчи пландаги энг яхши актёр" номинацияларида номзод бўлган[4].
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ „Тҳе Греэн Миле“. Қаралди: 2022-йил 5-август.
- ↑ „Тҳе Греэн Миле“. Қаралди: 2022-йил 5-август.
- ↑ „Тҳе Греэн Миле (роман)“. Қаралди: 2022-йил 5-август.
- ↑ „Тҳе Греэн Миле (1999)“. Қаралди: 2022-йил 5-август.