(Translated by https://www.hiragana.jp/)
Дунганлар - Vikipediya

Дунганлар

dungan millati islom dini shia va sunna mazhablariga etiqod qiladilar

Дунганлар (ўзларини лаохуэйхуэй ёки чжунюанжин деб атайдилар) — Марказий Осиёда яшайдиган халқ. Қозоғистон, Қирғизистон, қисман Ўзбекистонда яшайди. Дунган тилида гаплашади. Дунганлар Хитойдаги хуэй халқи билан этногенетик жиҳатдан бирдир. Дунганлар рус графикасига асосланган ўз ёзувига эга. Исломнинг сунна ва шиа мазҳабларига эътиқод қилишади. Дунганлар аждодларининг келиб чиқиши фанда ҳали узил-кесил ҳал қилинган эмас. Баъзи олимлар дунганлар араблар билан аралашган хитойлар, баъзилар эса Хитойга келиб ўрнашиб қолган форс, турк қабилалари деб ҳисоблайди. "Дунган" номи Синсзян вилоятида ХВИИИ асрда пайдо бўлиб, Хитойнинг ички вилоятларидан кўчиб келиб, ўтроқлашиб қолган ҳарбий хизматчилар, савдогарлар, хунармандлар ва бошқани ифодалаган (баъзан "Дунган"нинг этимологиясини тун ган — ҳаммаси Ган-судан" ёки двун янжин — "Хитойда яшовчилар" деб талқин этадилар). Хитойнинг Гансу, Шенси, Ланжоу ва бошқа вилоятларида яшаганлар. 1861—1878-йилларда Хитойнинг шимолий-ғарбида Син сулоласи зулмига қарши деҳқонлар қўзғолони бўлиб ўтди. Қўзғолонда Дунганлар ва бошқа халқларнинг камбағал табақаси асосий куч эди (қаранг Тайпин қўзғолони). Қўзғолон енгилди, натижада 1877—78, 1881—84-йилларда Дунганлар тўда-тўда бўлиб Қозоғистон ва Қирғизистон ерларига қочиб ўта бошлади ва шу ерларда ўрнашиб қолди. 20-аср бошларида Дунганлар халқ бўлиб шаклланди, тили, маданияти, адабиёти ва ўз матбуотига эга бўлди. Дунганлар асосан, деққончилик (буғдой, шоли, жўхори, қанд лавлаги, тамаки ва бошқа), боғдорчилик, ҳунармандчилик билан шуғулланади.[2]

Дунганлар
[[Файл: Шор-Тюбе, Қозог'истонда Дунган қизлар|300пх]]
Умумий аҳоли сони

10,000,000

Катта аҳолига эга минтақалар
 Хитой 9,839,837 [1]
 Қирғизистон 58409 [1]
 Қозоғистон 51577 [2]
 Россия 1651 [3]
Тиллар
Дунган тили
Рус тили
Динлар
Ислом

Дунганлар, Тунгонлар — Қирг'изистонда, Жанубий Қозог'истон вилоятида ва Россияда яшашади. Дунган ва рус тилларида гапиради. Улар — Марказий Осиё миллатлари бўлиб, миграциялик кўчиш ва савдо алоқалари билан Хитой ерида аста секин шаклланди. Ислом динидаги миллат вакиллари. Дунганлар миллат бўлиб, шаклланиб, ривожланишида, Хитой тилини ўз тилининг яқини деб танлади. Дунганлар — Хитой оз миллатлари ичида халқ сони кўп миллатдир. 2000-йилги саноқ натижасида, Хитойда 9 миллион 816 минг 805 дунганлар бор экан. Умумий халқ сони тарафидан Хитойда, Жуан, Манжур ва Уйғур миллатларидан кейин 4-ўринда.

Манбалар

edit
  1. CИА фаcтбоок 2009 - Кйргйзстан
  2. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил