Патент

From Vikipediya
АҚШ патенти

Патент (лотинча: патенс — очиқ, аниқ, равшан) — техник ечим ёки ихтиронинг давлат томонидан эътироф этилганлигини ва ихтирочининг ўз ихтиросига олган мутлақ ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат. Патент олиш жараёни, патент олувчининг маъсулиятлари ва эксклусив ҳуқуқлари турли мамлакатларда турличадир. Шундай бўлса ҳам, ҳар бир патент олиш учун ёзилган аризада ихтиронинг бирор-бир янгилик киритаётгани ҳақида маълумот бўлиши керак. Кўп мамлалакатларда берилган эксклусив ҳуқуқлар бошқалар патентланган ихтирони рухсациз ясаши, қўлланиши, сотиши ёки тарқатиши олдини олади.[1]

Халақаро Савдо Ташкилотининг муаллифлик ҳуқуқлари бўйича шартномасига кўра, бу ташкилотга аъзо мамлакатларда ҳар қандай соҳадаги ихтиро учун патентлар мавжуд бўлиши зарур.

Патентни одатда давлат беради. Давлат патент идораси томонидан ихтиро муаллифига ёки ариза бўйича ҳуқуқий ворисига берилади. Кўп мамлакатлардаги қонунларига кўра, патент 15—20 йил муддатга берилади. Баъзи мамлакатларда ихтороларни ҳимоялаш вақти одатда камида 20 йил бўлиши керак. Патент одатда шу патент чиқарилган мамлакат ҳудудида амал қилади. Халқаро амал қилувчи патентлар ҳам мавжуд. Баъзи мамлакатларда маълум бир соҳалардаги ихтиролар учун патент берилмайди.

Ўзбекистонда ихтиролар, фойдали модел, саноат намунасига нисбатан қўйиладиган патент олиш ҳуқуқини вужудга келтирадиган талаблар ҳамда патент идорасининг бундай ҳужжатни бериш тартиби мамлакатнинг „Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида“ги қонуни (1994-йил 6-май) да белгилаб берилган.

Бир қанча мамлакатларда тадбиркорлик фаолиятининг муайян турлари билан шуғулланиш учун берилган махсус рухсатнома ҳам „патент“ деб аталади. Давлатдан бундай патентни сотиб олиш тадбиркорларни (одатда, якка тартибдаги тадбиркорни) бундан кейинги (бир йилга ёки бошқа даврга) солиқлар тўлашдан озод этади[2].

Манбалар[edit | edit source]

  1. „Патентлар: Кўп бериладиган саволлар (ингл.). Муаллифлик Ҳуқуқи Бўйича Халқаро Ташкилот. 2013-йил 25-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 26-октябр. (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-02-25 санасида архивланган)
  2. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар[edit | edit source]