(Translated by https://www.hiragana.jp/)
Éмиле Зола - Vikipediya Jump to content

Éмиле Зола

From Vikipediya
Éмиле Зола
Таваллуди 2-апрел 1840[1][2]
Вафоти 29-сентябр 1902[1][2]
Фуқаролиги Франсия[3]
Отаси Франcесcо Зола
Онаси кйлианмаффé

ЗОЛЙА (Зола) Эмил (1840.2.4 – Париж – 1902.29.9) – франсуз ёзувчиси. Илк ижоди романтизм руҳида: „Нинон эртаклари“ (1864), „Клоднинг тавбаси“ (1865), „Марҳумнинг васияти“ (1866) ва б. 60-йиллларда натуралистик рухдаги „Ўликлар васияти“ (1866), „Тереза Ракен“ (1867), „Мадлен Фера“ (1868) каби романлар ёзди. „Ругон-Маккарлар“ 20 жилдли романлар туркумида (187193) Наполеон давридаги сиёсий тузум қораланган („Ругонларнинг улғайиши“, 1871; „Тор-мор“, 1893), жамиятдаги молиявий ҳийла-найранглар фош этилган („Ўлжа“, 1872; „Пул“, 1891), киборларнинг ахлоқсизлиги кўрсатилган („Нана“, 1880), амалпараст, маънавий қашшоқ кимсалар калака қилинган („Париж қуртлари“, 1873), насронийларнинг тескаричилик ҳаракатлари фош этилган („Плассаннинг забт этилиши“, 1874). Бир қатор романларида оддий меҳнаткашларнинг олийжаноб тимсолларини ёрқин бўёқларда тасвирлаган. Хусусан, „Қопқон“ (1877) романида косиб ва ҳунармандлар ҳаёти, „Ҳамал“ (1885) романида эса ишчиларнинг турмуш тарзи акс эттирилган. „Тереза Ракен“ (1873-йилда саҳналаштирилган) драмаси ва „Рауберден ворислари“ комедияси ёзувчининг энг яхши саҳна асарларидир. 3. ижодида ижтимоий мавзулар устувор мавқега эга. „Уч шаҳар“ трилогияси („Лурд“, 1894; „Рим“, 1896; „Париж“, 1898), тугалланмай қолган „Тўрт инжил“ тетралогияси („Ҳосилдорлик“, 1899; „Меҳнат“, 1901; „Ҳақиқат“, 1903) бунга мисол бўлади. У ижтимоий ҳаётга ҳам фаол аралашган ва 19-аср охирларида Франсияда жуда катта шов-шувга сабаб бўлган „Дрейфус иши“ (бошқа миллат вакилининг сохта айб билан қамалишига қарши) бўйича Франсия Республикаси Президентига „Мен қоралайман!“ (1898) номли очиқ хат билан мурожаат қилган. Республика ҳукумати 1898-йил 23 февралда ёзувчини қамаш ҳақида ҳукм чиқаради. У чет элга қочади (1899-йилда Ватанига қайтади). Золя бутун умр халқи учун театр яратишни орзу қилган эди. „Франсиянинг олға юриши“ туркумидаги драмаларида инқилобий шиор остида мустабидлик руҳини яширган учинчи республикага қарши курашни давом эттиришни мақсад қилган эди. Лекин бу мақсадини амалга оширолмади. Унинг романларида гарчи қалтис ижтимоий зиддиятлар тасвирланган бўлса ҳам, у маълум сиёсий тузумга дастёрлик қилишни ор деб билган. У ҳар доим ўзи танлаган тамойилга – ҳаққоният та-мойилига содиқ қолади. Унинг романларини ўқиб бутун бир давр ҳақида тасаввурга эга бўлиш мумкин. Унинг „Ҳикоялар“ (1937), „Тегирмон қамали“ (1942) ва „Ҳамал“ (1981, таржимон Хайрулла Эргашев) асарлари ўзбек тилида нашр этилган.

[4]

Манбалар[edit | edit source]