Бекон Роджер
Appearance
БЕКОН (Васон) Роджер (тахминан 1214, Илчестер—1292, Оксфорд) — ўрта аср инглиз файласуфи, табиацҳуноси. Христиан ақидаларининг ҳаётдан ажралганлигини танқид қилиб, табиатни ўрганишга, оптика, механика ("амалий геометрия"), астрономияни таҳлил қилишга чақирди. Илоҳиётни дунёвий фанлардан ажратиш тарафдори бўдди. Тажриба, эксперимент ва мат.ни барча фанлар биносининг пойдевор тоши деб ҳисоблади. Тажрибага ва мат.га асосланган билиш услубини схоластикдедуктив услубга қарши қўйди. У мат.га, тажриба — илмий эксперимент ва ички мистик "руҳланиш" га катта аҳамият берди. Б. бир неча илмий башоратлар (телескоп, учадиган аппарат лар) ҳақида тахмин қилди.
Адабиётлар[edit | edit source]
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
![]() | Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
![]() | Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |