(Translated by https://www.hiragana.jp/)
Дивиденд - Vikipediya Jump to content

Дивиденд

From Vikipediya

Дивиденд (лотинча: дивидендум — тақсимланадиган нарса) — аксиядорлар жамияти фойдасидан аксия эгасига ҳар йили бериладиган ва унинг даромадига айланган қисми. Дивиденд миқдори аксиядорлар жамиятининг соф фойдаси, аксиялар сони ва қийматига боғлиқ. Дивиденд ҳар йили (солиқлар тўланиб, и.ч.ни ривожлантириш учун ажратмалар чиқарилиб, захиралар тўлдирилгач, облигациялар бўйича фоизлар ва директорларга бериладиган мукофот ҳақи тўлангандан сўнг) аксиядорларнинг қўлидаги аксия миқдори ва турига мувофиқ тақсимланади. Тақсимланадиган ҳисса Дивиденд массаси, аксиялар номинали қийматларига кўра фоизларда ифодаланган даромад эса Дивиденд ставкаси деб аталади.Дивиденд миқдори оддий аксиялар бўйича жамиятнинг ўша йилда кўрган фойдасига боғлиқ. Имтиёзли аксияларнинг номинал қийматига қатъий фоиз ставкаси миқдорида олдиндан белгиланади. Энг юқори Дивиденд олинганда баъзан уларнинг бир қисми қўшимча чиқарилган бепул аксиялар тарзида аксиядорларга тўланади. Қўлида аксияларнинг асосий ҳиссасини тўплаган аксиядорлар ва корпорациялар Дивиденднинг энг кўп қисмини олади. Дивиденд йилда бир марта берилади[1].

Манбалар

[edit | edit source]

Адабиёт

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил