Дурбек Омонов
Дурбек Умидович Омонов | |
---|---|
Ўзбекистоннинг Олмониядаги элчиси | |
Мансаб даври 2013-йил 4-июлдан – 2017-йил 27-апрелгача | |
Президент |
Ислом Каримов Шавкат Мирзиёев |
Ўтмишдоши | Бахтиёр Ғуломов |
Вориси | Набижон Қосимов |
Шахсий маълумотлари | |
Таваллуди |
28-феврал 1965-йил Тошкент |
Дурбек Умидович Омонов — ўзбек дипломати. 2013-2017-йилларда Ўзбекистоннинг Олмония, Швейсария, Чехия ва Испаниядаги элчиси бўлган[1].
Биографияси
[edit | edit source]Маълумоти
[edit | edit source]1989-йилда Тошкент давлат тиббиёт институтининг умумий даволаш иши факултетини тамомлаган.
1995-йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг (ЖИДУ) халқаро муносабатлар факултетини тамомлаган.
Ҳиндистон халқаро муносабатлар институтида „Иқтисодий дипломатия“ йўналишида таҳсил олган.
Тиббиёт фанлари номзоди илмий даражасига эга[2].
Рус ва инглиз тилларини билади.
Меҳнат фаолияти
[edit | edit source]1989-1995 — Тошкент давлат тиббиёт институтида клиник ординатура, аспирантура.
1995-1997 — Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети „Халқаро муносабатлар“ кафедраси ўқитувчиси.
1997-1998 — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва Америка мамлакатлари ишлари бошқармаси иккинчи котиби.
1998-2001 — Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги элчихонаси иккинчи котиби.
2001-2003 — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва Америка мамлакатлари бошқармасида бўлим бошлиғи.
2003-2004 — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг БМТ ва халқаро ташкилотлари бошқармасида бўлим бошлиғи.
2004-2007 — Ўзбекистон Республикасининг Австриядаги элчихонаси маслаҳатчиси.
2007-2010 — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг БМТ ва халқаро ташкилотлар бошқармаси бошлиғи.
2010-2013 — Ўзбекистон Республикасининг Ню-Ёркдаги Бош консули.
2013-2017 — Ўзбекистон Республикасининг Германия, Швейсария, Чехия ва Испаниядаги (қароргоҳи Берлинда) Фавқулодда ва Мухтор элчиси.
2017-2021 — Хусусий сектордаги фаолият.
2021-2022 — Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори маслаҳатчиси.
2022-йилдан — Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ўқув ишлари бўйича биринчи проректори.