Постмодернизм
Постмодернизм ХХ аср ўрталари ва охирларида ривожланган йўналиш бўлиб, у асосан фалсафа, санъат, архитектура ва адабий танқидчиликда модернизм анъаналаридан чекинишни ўзида ифодалайди. Атамадан асосан модернизмдан кейин келган таърихий даврни ифодалаш учун қўлланган.
Постмодерн мутафаккирлари билим ва қадрият кабиларни контингент ёки ижтимоий шакллантирилган деб ҳисоблашади ва уларни сиёсий, тарихий ёки маданий ривожланиш ва иэрархияларнинг маҳсули деб санашади. Ушбу мутафаккирларнинг фикрича, шахсий ёки маънавий эҳтиёжлар инсонларнинг ижтимоий яшаш шароитларини яхшилаш, нисбатан эластик ва мослашувчан тартиблар ўрнатиш орқали қондириш мумкин деб ҳисоблашади ва бу уларни модернизм анъаналари билан қарши қўяди, чунки модернизмда аввало идеал деб қараладиган ҳақиқатга эришишга каттароқ урғу берилади. Баъзи файласуфларнинг фикрича, постмодернистик тафаккур юритувчилар ўз-ўзларининг фикрларини тўғри деб ҳисоблаш ва унга суяниш парадоксига дучор бўлиш хавфидадир, чунки модернизм даври тафаккурида ишлаб чиқилган консепсиялар ва методларсиз уларни танқид қилишнинг ҳам иложи йўқдир.[1]
Постмодернизмни модернизм даври билан боғлиқ метанарративлар ва мафкураларга нисбатан шубҳа, ирония ва уларни инкор этиш тенденсияси сифатида ҳам таърифлаш мумкин. Унда кўпинча Уйғониш даврида юзага келган оқилоналик (рационаллик) инкор қилинади ва сиёсий ҳамда иқтисодий қудратни ушлаб туришда мафкуранинг ўрни юқори қўйилади. Постмодернизмда асосан обектив воқелик, ахлоқ, ҳақиқат, инсон табиати, ақл, илм-фан, тил ва ижтимоий тараққиёт каби универсал ғоялар танқид остига олинади. Яъни уларнинг ҳеч бири универсал характерга эга эмас, балки муайян тарихий ёки ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлар томонидан юзага келтирилган деб ҳисобланади. Шундай экан, постмодернизм анъанасини субектив фикрларнинг биринчи даражага қўйилиши, гносеологик ва ахлоқий релятивизм ва плюрализм каби тенденсиялар билан тасвирлаш мумкин.
Постмодернистик танқидий ёндашувлар 1980-1990 йилларда оммалашди ва маданияцҳунослик, фан фалсафаси, иқтисодиёт, тилшунослик, меъморчилик, феминизм, адабиёцҳунослик, шунингдек адабиёт, санъат ва мусиқа каби соҳалардаги бадиий йўналишлар ва фан соҳалари томонидан қабул қилинди. Постмодернизм асосан деконструксия, пост-структурализм, институционал танқид каби фан тармоқлари, шунингдек Жан-Франсуа Лётар, Жак Деррида ва Фредрик Жеймсон каби файласуфлар билан боғлиқ ҳолда ўрганилади.
Постмодернизмга турли-туман танқидлар билдирилган бўлиб, уларнинг баъзиларига кўра, постмодернизм обскюрантизм, яъни барча нарсани инкор қилиш ва уларга танқидий муносабатни илгари суради ва бу бизнинг билим олиш қобилиятимизни чеклашдан нарига ўтмайди.[1]
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ 1,0 1,1 Ҳабермас, Жüрген (1987). Тҳе пҳилосопҳиcал дисcоурсе оф модернитй : тwелве леcтурес. Cамбридге, Масс: МИТ Пресс. ИСБН 0262581027.
Умумий мавзулар | Шарқ фалсафаси · Ғарб фалсафаси | Фалсафа тарихи: Антик · Ўрта Асрлар · Ойдинлашма ·Ренессанс ·ХВИИ аср ·ХВИИИ аср · ХИХ аср ·ХХ аср |
Соҳалар | Эстетика · Этика · Эпистемология · Мантиқ · Метафизика · Таълим фалсафаси · Тарих фалсафаси · Тил фалсафаси · Ҳуқуқ фалсафаси · Фан фалсафаси · Метафалсафа · Сиёсат фалсафаси · Дин фалсафаси · Уруш фалсафаси |
Оқимлар | Таҳлилий фалсафа · Детерминизм · Диалектик материализм · Рационализм · Экзистенсиализм ·Абсурдизм ·Ҳегелчилик · Гуманизм · Идеализм · Материализм · Янгиафлотунчилик · Нигилизм · Феноменология · Афлотунчилик · Позитивизм · Постмодернизм · Прагматизм · · Схоластицизм · Стоицизм |