Шарқий Туркистон Жумҳурияти
Шарқий Туркистон Жумҳурияти | ||||
| ||||
---|---|---|---|---|
Шиори Ла илаҳа иллалоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ | ||||
Пойтахти | Г'улжа шаҳри | |||
Йирик шаҳарлари | Г'улжа, Суйдун, Кунас ва бошқалар | |||
Тил(лар)и | Ўзбек тили, уйг'ур тили, қозоқ тили, қирғиз тили | |||
Дини | Ислом | |||
Аҳолиси | ўзбеклар, уйг'урлар, тожиклар, қиргъизлар, қозоқлар, қипчоқлар | |||
Шарқий Туркистон Жумҳурияти - тарихда Шарқий Туркистон ҳудудида тузилган давлат. 1944-йилнинг 12-ноябрида Шарқий Туркистондаги "Озодлик жамияти" йиг'илишида мустақиллиги э'лон қилинган. Давлат пойтахти этиб Г`улжа шаҳри тайинланди[1].
Ҳукумат ҳай’ат аъзолари
[edit | edit source]12-ноябрдаги еғилишда Шарқий Туркистон ислом ҳукумати раиси этиб Алихонто'ра Шокирхо'жа о'г'ли, муовин раиси этиб Ҳакимбекхўжа сайланди. Ҳукумат ҳай’ат аъзолари этиб қуйидагилар сайланди[2]
- Муҳаммаджон Махдум
- Абдурауф Махдум
- Солиҳжонбой (Бобожон)
- Раҳимжон Собир ҳожи
- Жоний (Ғаний) Йўлдош
- Зуннун Тайиб
- Нуриддинбек (Илоҳун)
- Қосимжон Қамбарий
- Абдукарим Аббос
- Абулҳайтўра
- Муҳиддин охун Қанот
- Умаржон (Пирмуҳаммад)
- Ҳабиб Юнусий
- Москалев
- Каримжон дунган
- Ҳакимбекхўжа
Мустақиллик Баёноти
[edit | edit source]1942-йил, 12-ноябр санасида Шарқий Туркистон Жумҳуриятининг 9 моддадан иборат бўлган Мустақиллик Баёноти қабул қилинган.[2] 9 модданинг ҳар бири мустақилликни тўлиқ ва ошкора ифодаловчи, инсон ҳуқуқларини тўла ҳимояловчи исломга асосланган ҳужжат бўлган.
Байроғи
[edit | edit source]Шарқий Туркистон ислом ҳукумати байроғи яшил рангда бўлиб, қўшимча сариқ ранг ишлатилган. Шунингдек, байроқда ой-юлдуз, „Ла илаҳа иллалоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ“ ёзуви бўлган.
Байроқнинг тузилиши ҳам 9 моддалик баёнотда қабул қилинган.[2]
Шарқий Туркистон миллий армияси
[edit | edit source]1945-йил 8-апрелда Шарқий Туркистон миллий армияси ташкил этилди[3]. Аскарликка қабул қилиш ва ҳарбий масалалар билан шуғулланувчи Ҳарбий Шўро тузилган. Раҳбарликка Асилхон Алихонто'ра о'г'ли тайинланган.[2] Ушбу қўшин ичидан Ғани ботир (уйғур), Усмон Ботир (қозоқ), Акбар ботир (қозоқ), Фотих ботир (татар), генерал Палинов (рус) каби халқ қаҳрамонлари етишиб чиқди[3].
Ижтимоий ташкилот ва жамиятлар
[edit | edit source]Шарқий Туркистон Жумҳурияти давлат сифатида оз вақт мавжуд бўлган бўлсада, унда турли ташкилот ва жамиятлар кенг фаолият юритган.Масалан, „Ёшлар ташкилоти“, „Хотин қизлар ташкилоти“ ва „Мажруҳлар жамияти“ шулар жумласидан.
Жумҳурият газетаси
[edit | edit source]Ҳукуматнинг дастлабки кунлариданоқ „Озод Шарқий Туркистон“ газетаси ва яна рус тилидаги газеталарни нашр қилиш бошланган.
Ҳокимлар
[edit | edit source]Шарқий Тукистон Жумҳурияти вилоят ва шаҳарларининг волийлари[2]:
- Ғулжа шаҳри ҳокими Таййип охун
- Суйдун шаҳар ҳокими Муҳаммадшариф охун
- Чилпанзга ҳокими Ҳошимжон охун
- Чўчак вилояти ҳокими Бошвой қозоқ
- Совон ҳокими Қалибек
- Кунас ҳокими Жойирбек
- Тўққизторо ҳокими Жонбўлат
- Текас ноҳия ҳокими Мади оқолоқчи
- Мўнғул Ашин омбол
Ҳукуматнинг тугатилиши
[edit | edit source]Туркистон Жумҳурияти мустақиллигини сақлаб қололмаслигининг асосий сабаби қурол-яроқ жиҳатдан советларга қарамлиги эди. 1946-йил 23-июнда „Шарқий Туркистон ҳукумати тарқатилди“ деб эълон қилинди.
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ Шокиров, Аброр „Алихон То`ра Сог`унийнинг ҳаёти ва Туркистон мужодаласи.“. https://uforum.uz/index.php. Қаралди: 22-май 2022-йил.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 Сог'уний, Алихонто'ра. Туркистон қайг'уси И-ИИ қисм. Тошкент: Шарқ нашриёти — 387, 388, 393-бет. ИСБН 978-9943-6613-8-7.
- ↑ 3,0 3,1 Шокиров, Қутлуг'хон (Эдиқут) „Икки Туркистон ғурури. Алихонтўра Соғуний“. https://shosh.uz/. Қаралди: 22-май 2022-йил.