(Translated by https://www.hiragana.jp/)
Химачалпрадеш - Vikipediya Jump to content

Химачалпрадеш

Координаталари: 31.1033°0′0″Н 77.1722°0′0″Э / 31.10330°Н 77.17220°Э / 31.10330; 77.17220
From Vikipediya
Химачал-Прадеш
ҳиндча: हिमाचल प्रदेश
инглизча: Ҳимачал Прадеш

Герб
Герб
штат
Маъмурий маркази Шимла
Йирик шаҳари Шимла
Губернатор Урмила Сингх
Бош вазир Прем Кумар Дхумал
Расмий тиллар Ҳинд тили, пахари
Аҳоли (2011) 6 856 509
Зичлиги 123,16 киши./км²
Майдони 55 673 км² (17-ўрин)
Вақт минтақаси +5:30
Қисқача ИН-ҲП
Код ИСО 3166-2 ИН-ҲП
Расмий сайти http://himachal.nic.in/
Харитада
Химачал-Прадеш харитада
31.1033°0′0″Н 77.1722°0′0″Э / 31.10330°Н 77.17220°Э / 31.10330; 77.17220

Химачал-Прадеш (ҳиндча: हिमाचल प्रदेश, ХФА: ɦɪмаːтʃəл прəд̪эːʃ ; инглизча: Ҳимачал Прадеш) - Ҳиндистон штати. Майдони 55,7 минг км². Аҳолиси 6 млн. киши (2001). Маъмурий маркази — Симла шаҳри. Релефи тоғли бўлиб, Ҳимолай тоғларининг жанунуби-ғарбий қисмида, Сатлаж, Биас, Рави дарёларининг бошланиш ерида жойлашган. Иқлими тоғ субтропик, муссонли иқлим. Ҳудудининг 50% кенг баргли ва игна баргли ўрмон.

Иқтисодиёти

[edit | edit source]
Хажжиарда ёз
Шимла қушлар бог'идаги Ҳимолой Монали

Иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги етакчи ўринда. Экин майдони 550 минг га ни ташкил этади. Дарё водийларида буғдой, маккажўхори, сули, шоли, картошка экилади. Мевачилик ривожланган. Доривор ўт ва ўсимликлар йиғилади. Даромадининг 1/3 кисмини ўрмончилик беради. Қоғоз, пиво, қишлоқ хўжалиги қуроллари, электр моторлар ишлаб чиқариш заводлари бор. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қайта ишланади. Қимматбаҳо тошларга ишлов берилади. Ҳунармандчилик ривожланган. Теридан турли буюмлар, жунли ип ва шол рўмоллар тайёрланади. Энергетика қуввати 20 млн. кВт.