Қўшиқ

From Vikipediya

Қўшиқ – кенг ма’нода ше’рий-мусиқий жанр; ашула. Лирик қўшиқ. Ҳажвий қўшиқ. Халқ қўшиқлари. Қўшиқ айтмоқ. Қўшиқ басталамоқ[1].

Вокал мусиқанинг энг оммалашган, кўпроқ банд шаклига асосланган тури, шунингдек, куйлашга мўлжаллаб тўқилган ше’рий асарларнинг умумий ифодаси. Халқ ижодига мансуб, бастакор ва композиторлар яратган оммабоп мусиқа йўналишидаги қўшиқлар фарқланади. Келиб чиқиши, жанри ва мазмунига қараб маросим қўшиқлари, оммавий қўшиқ, шаҳар, деҳқон, болалар, маиший, ҳарбий, лирик, рақс ва бошқа қўшиқлар ажратилади. Қўшиқлар куйи диапазони ихчамлиги, мусиқа ривожи банд шаклида асосланганлиги, оҳанглар тизимида сўз ва куй интонациялари муштараклиги ше’рий матндаги ғоявий эмоционал мазмун ривожининг умумий тарзда ифодаланиши билан ажралиб туради.

Хусусияти[edit | edit source]

Қўшиқнинг яна ўзига хос миллий хусусиятларга эга бўлиб, Ўрта Осиёда ир, терма, ўлан, лапар, ялла каби номлар билан аталади. Булар негизида бастакорлар ижоди, ХХ асрда замонавий қўшиқлар шакллари ривожланган. Мейстерзингерлар сан’ати намуналари, уйғониш даври яратилган кўп овозли италян сангопепа , немисча, франсузча спапзоп, ХВИИ – ХВИИИ асрлардан оммавий тус олган гомофония услубидаги қўшиқлар , романтизм давридаги композиторлар ижодидаги қўшиқлар ХХ асрда кенг ривож топган оммавий қўшиқ.

Эстрада қўшиқлари[edit | edit source]

Эстрада қўшиқлари ва бошқа профессионал қўшиқларнинг ривожланиш босқичлардир. Шоирлардан П. Висоцкий , Р. Бёрнс, Р.Ҳамзатов ва бошқалар Ўзбекистонда – Ҳамза, Ҳабибий, Собир Абдулла, Миртемир, Чустий, Т. Тўла , П. Мўмин, Н. Нарзуллаев, М. Юсуф ва бошқаларнинг қўшиқлари ше’рияти ривожидаги ҳизматлари катта.      

Фолклор[edit | edit source]

Тор ма’нода қўшиқлар – ўзбек халқ ижодидаги жанр; қўш қофия билан бошланувчи, асосан, 7-8 ҳижоли бармоқ вазнидаги тўртликлар билан куйланадиган, банд шаклли айтим тури. Биринчи шеър тўртлиги қофиялари а-а-а-а, а-а-в-а, а-а-в-в нисбатида бўлиши мумкин. Ўзбек қўшиқларида биринчи банди, одатда, 4 шеърий мисра ва уларни куйлашга асос бўлган нисбий тугал оҳанг тузилмалари уйғунлигидан ташкил топади. Куй тузилмалари сони 2-4 бўлиб, уларнинг ўзаро нисбатлари эса асосий жумлани такрорлаш, ўзгартириш ёки маълум даражада ривожланган янги жумла билан якунлаш каби воситалардан иборат. Ўзбек қўшиқлари, ашуладан фарқли ўлароқ, кичик овоз доирасида (асосан, квинта— секста диапазони-да) бўлиб, баъзан доира жўрлигида ижро этилади. Куйчан оҳангли қўшиқлар, асосан, лирик мавзудаги намуналарда учрайди. Бошқа қўшиқларда куйчанлик хусусиятига эга чўзимли оҳанглар учраса-да, улар кўпроқ қўшиқларнинг якунланиши арафасида намоён бўлади. Қўшиқларда махсус (алоҳида) нақаротлар деярли қўлланмаса-да, баъзан кичик нақарот вазифасини касб этувчи такрор сўзлар келиши, шунингдек, ,,жон”, ,,ёр”, ,,дод-эй” каби ундов-ундалма иборалар ишлатилиши кузатилади. ХХ асрларда ўзбек бастакорлари ва айниқса, композиторлари ижодига мансуб қўшиқлар жанр нуқтаи назаридан ўзида бошқа жанрлар (лапар, ялла, ашула, терма) хусусиятларини мужассам қилиб, маълум ўзгаришларга юз тутган. Жумладан, уларда банд-нақарот тузилмалари, жўрнавоз чолғулар, рақс унсурларини ҳам кўриш мумкин. Ўзбек бастакорларидан Ю.Ражабий, К.Жабборов, Ф. Содиқов, Т. Жалилов, Ғ.Тошматов, Н. Ҳасанов, М. Мирзаев, Б. Алиев, Р.Турсунов ва бошқа бастакорлардан Т.Содиқов, М.Бурҳонов, М. Левиев, С.Юдаков, А.Отажонов, Ф. Назаров, А.Назаров, Ф.Алимов, Қ.Комилов, болалар учун А.Муҳамедов, Е.Шварц, Н. Норхўжаэв, А.Эргашев, А.Мансуров ва бошқалар салмоқли ижод қилган[2].

Турлари[edit | edit source]

Қўшиқларнинг қуйидаги турлари мавжуд:

1. Лирик қўшиқлар. Бундай қўшиқларда инсонларнинг руҳий олами, ишқий кечинмалари акс этади, тўрт мисралик бандлардан ташкил топади, улар касб, пайт, ўрин танламайди: уларни исталган вақтда, исталган киши хоҳишига кўра, баланд овоз билан ёки хиргойи қилиб айтаверади.                                                        

2. Меҳнат қўшиқлари:

а) деҳқончилик билан боғлиқ қўшиқлар: қўш қўшиқлар, ўрим қўшиқлари, янчиқ қўшиқлари ("Хўп майда”лар ), ёрғичоқ қўшиқлар

б) чорвачилик билан боғлиқ қўшиқлар: соғим қўшиқлари: хўш-хўш говмишим, турей-турей, чуриялар.

д) ҳунармандчилик билан боғлиқ қўшиқлар: чарх қўшиқлари, бўзчи қўшиқлари, ўрмак қўшиқлари (ўзбек аёлларининг гилам тўқиш билан боғлиқ меҳнат қўшиқлари), кашта қўшиқлари.                                

3. Мавсумий маросим қўшиқлари: йил фасллари тасвирланган қўшиқлар мавсум қўшиқлари дейилади. Қадимги қўшиқларнинг намуналари Маҳмуд Кошғарийнинг ,,Девону луғотит-турк” асари орқали етиб келган. Бизгача етиб келган мавсумий  маросим қўшиқлари қуйидагилар:

а) суст хотин (ёмғир чақириш қўшиғи). Суст хотин қадимги зардуштийлик динида муқаддас саналган Тиштириянинг халқ ўртасида номи ўзгариб кетган образидан иборат.Бунда баҳор ойларида ёмғир етарли ёғмаса, қишлоқ аёллари йиғилиб, полиз қўриқчисига ўхшаш қўғирчоққа кекса аёл кўйлагини кийдириб, қишлоқдаги барча хонадонларга киришиб, суст хотин қўшиғини айтиб юрганлар. Хонадон эгалари уларни шодлик билан қарши олиб, қўғирчоқ устидан сув сепишиб, маросим иштирокчиларига хайр-садақа қилишгна. Маросим тугагач, йиғилган хайр-садақа ҳисобига суст хотинга атаб катта ис чиқаришган.

б) чой момо (шамол тўхтатиш). Бундай қўшиқларда илтижо қилинадиган чой момо тарихан Чуй момо, я’ни Шамол момо образидан иборат бўлиб, у зардуштийликнинг шамол тангриси ҳисобланган. Бу маросим қуйидагича ўтказилган: икки кампир эски кийим ва чопон кийиб, юзларига қора қуя суртишиб, қўлларига асо ушлаб олдинда Чой момо қўшиғини айтиб юришган. Бўй етиб қолган бешта қиз бошларига шолча ёпиб, кампирлар ортидан эргашиб, қўшиққа жўр бўлиб юришган. 7-8 ёшлардаги бир ёки бир неча ўғил болалар хуржун осилган эшакларга минишиб, хонадонлардан хайр-садақаларни йиғиб юришган. Эшакка ўқлоғ, юмшоқ супурги ва кели сопи судратиб қўйилган. Маросим тугагач, йиғилган хайр-садақа ҳисобига шамол тангриси шарафига ис чиқарилган. Чой момо маросимлари ҳозирги Қозоғистоннинг Туркистон, Сайрам атрофларида яшовчи ўзбеклар орасида сақланиб қолган[3][4].

Манбалар[edit | edit source]

  1. Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Давлат илмий нашриёти, 2006 — 419 бет. 
  2. Ўзбекистон Миллий Энсиклопедияси (Давлат илмий нашриёти), 2006 — 456-458 бет. 
  3. Алавия, М. Ўзбек халқ қўшиқлари, 1959. 
  4. Кароматов, Ф. Ўзбек халқи мусиқа мероси, 1-китоб (қўшиқ), 1978.